1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имконияти чекланганлар Қуръон мусобақасида истеъдодларини намойиш этмоқдалар

16:00 / 13.12.2021 1709 pdf Ўқиш режими + -

Миср пойтахти Қоҳирада ўтказилаётган 28 Халқаро Қуръон мусобақасининг иккинчи кунида имконияти чекланганлар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди

Мазкур йўналишдаги иштирокчилар тадбирнинг иккинчи кунида ўзларининг юксак истеъдодини намойиш этдилар.

Қуръон мусобақасида мусҳафни ёдлаш билан чекланиб қолмай, иштирокчиларнинг оҳанг ва ритмига шунингдек, саҳифалар ва мисралар сонини айтиб бериш шартларини яхши ўзлаштирганига ҳам эътибор берилди.

28 Халқаро Қуръон мусобақаси Қоҳирада шанба куни бошланган бўлиб, 15 декабрь чоршанба кунигача давом этади.

Машҳур ҳофизи Қуръон Муҳаммад Сидиқ Миншавий номи билан аталган бу йилги тадбирда турли мамлакатлардан етмишдан ортиқ Қуръон ҳофизлари иштирок этмоқда.

Ҳакамлар ҳайъати Миср ва бошқа қатор мамлакатлардан келган ўн икки нафар Қуръон мутахассисларидан иборат.

Қуръон мусобақасида ғолиб бўлганлар 1,1 миллион Миср фунт стерлинги миқдоридаги пул мукофотларига эга бўладилар.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Бугунги жумъа мавъизасида имомхатибларимиз quotИлм ndash ақл чироғиquot мавзусида маъруза қиладилар. Бу ҳақда ЎМИ расмий сайтида хабар берилмоқда. Муҳтарам азизлар давоми...

10994 06:47 / 07.09.2018
Эрон Ислом Республикасининг Теҳрон шаҳридаги музейда Қуръони каримнинг 12 асрга тегишли нусхаси намойиш этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот давоми...

3088 14:40 / 19.12.2018
Европа Иттифоқи Исроил томонидан босиб олинган Жўлон тепаликлари бўйича суверенитетини тан олмаслигини расман тасдиқлади. РИА Новостининг хабар беришича бу давоми...

2169 14:00 / 28.03.2019
Азиз юртдошларСизга Islom.uz порталининг иловаси янгиланганини маълум қиламиз.Ушбу дастур сизни фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган давоми...

7176 11:33 / 24.10.2018