1447 йил 23 шаъбон | 2026 йил 11 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Малайзия ҳалол инсулин заводини қуришни режалаштирмоқда

14:59 / 13.12.2021 1532 pdf Ўқиш режими + -

Малайзиянинг энг йирик фармацевтика компанияси «Farmanyaga Burhad» ҳалол инсулин заводини қуриш учун 14 миллион доллар сарфлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Salam Gateway news хабар берди.

Қандли диабетга чалинганлар сони ортиб бораётганига қарамай, ҳозирда мамлакатда ҳалол инсулин заводи мавжуд эмас.

Малайзия компанияси ушбу бўшлиқни 10 миллиард долларлик инсулин бозорида тўлдиришни мақсад қилган. Диабет касаллигини даволаш учун ташкил этилаётган муассаса 2025 йилда очилиши кўзда тутилмоқда.

«Ушбу акция юрак-қон, томир ва қандли диабетга қарши дори воситалари бозоридаги иштирокимизни мустаҳкамлайди, дейди «Farmanyaga Burhad» компанияси раҳбари Зулқарнайн Муҳаммад Юсуф.

Ҳалол ишлаб чиқариш технологияси Малайзия фармацевтика компаниясининг энг муҳим ривожланиш стратегияларидан биридир. Шунингдек, у дунёдаги биринчи ҳалол вакцина заводини очишни режалаштирмоқда.

Ҳалол хом-ашё секторини ўз ичига олган ҳалол озиқ-овқат ва ичимлик маҳсулотлари Малайзиянинг умумий ҳалол экспортининг 85% дан ортиғини ташкил қилади. 2021 йилнинг биринчи чорагида ҳалол косметика, саноат кимёвий моддалари ва ҳалол дори воситалари Малайзиянинг ҳалол экспортининг 13,1 фоизини ташкил қилди.

Малайзияда 2030 йилга бориб ҳалол саноатининг глобал айланмаси 5 триллион долларга етиши тахмин қилинмоқда. Жорий йилда Малайзиянинг ҳалол саноат бозори 113,2 миллиард долларгача ўсиши кутилмоқда.

Хуршид Маъруф тайёрлади


Мавзуга оид мақолалар
Шу йил 7 январь куни Жидда шаҳрида Ўзбекистон делегацияси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мулоқотда давоми...

1593 10:11 / 08.01.2024
Миср давлатининг АлАксар вилоятида истиқомат қилувчи Абдуллоҳ Муҳаммад Ҳалил болалигида чиройли овозга эга бўлган ва 8 ёшида Қуръони Каримни тўлиқ ёд олган. Бу давоми...

2083 10:51 / 08.03.2021
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити байрами арафасида .Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва давоми...

1851 10:00 / 03.06.2019
Фазилатли устоз, аллома, муҳаққиқ, етук муҳаддис олим, шайх Муҳаммад ибн Муҳаммад Аввома ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов давоми...

2882 21:22 / 15.08.2021