1447 йил 24 шаъбон | 2026 йил 12 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имом Нававийнинг «Арбаъин» асарлари хорижда ҳам машҳур экан

12:00 / 11.12.2021 2377 pdf Ўқиш режими + -

2021 йил 10 декабрь куни хуфтон намозидан сўнг «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидида Имом Нававийнинг «Арбаъин» асари асосида ташкил қилинган навбатдаги ҳадис суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбат аввалида ўтган дарсдаги мавзу, хусусан, нисбий мусалсал ҳадис ҳақида масжид имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид маълумотлар бериб, шунингдек, раҳмат ҳадисини арабча ва ўзбекча матнини ёд олган 12 ёшли мухлисни эътироф қилдилар.

Маълумки, суҳбат жараёни ҳақида батафсил танишиш учун кўплаб иштирокчиларимиз t.me/masjiddarslari_bot манзилига ўзларини фикр-мулоҳазаларини ёзиб қолдиришмоқда. Жумладан, Раҳматуллоҳ ибн Абдулқаҳҳор исмли мухлисдан: «Мен масжидда бўлиб ўтаётган ҳадис суҳбатига бориб қатнаша олмаяпман, аммо берилган ҳадисларни ёдлаб, кўрсатилган манзилдаги сўровномани тўлдириб боряпман, бироқ шу сўровномани тўғри тўлдирдимми ёки йўқми», Абубакир Шойимов Қарши шаҳридан: «Ассалому алайкум устозлар, ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин, жуда манфаатли суҳбат бўляпди, биз масофадан кузатамиз, ҳар доим ҳам онлайн кузата олмаймиз. Агар ҳадиснинг арабча матнини ҳам таржимасини ёд олсак, қандай йўл билан устозга топширамиз ва ижоза оламиз ҳамда санадга улана оламизми?, жавоб учун одиндан раҳмат», Шерали Балтабаевдан савол: «Мен суҳбатларни онлайн тинглаб боряпман, ёд олганимни қандай топширсам бўлади?» каби таклиф-мулоҳазалар жуда кўплаб келмоқда. Имкони борича ботимизга келаётган изоҳларга ходимларимиз томонидан жавоблар бериб келинмоқда. Аллоҳ таоло ҳадисга ҳарис бўлган мухлисларимиз сонини кўпайтириб, дунёда унга амал қилиб яшашимизни барчамизга муваффақ айласин!

Энди, кечаги суҳбат мавзулари билан яна бир бор танишиб олсак:

1. Арбаъин ҳақида ҳадис;

2. Арбаъин асарлар ҳақида;

3. Имом Нававийнинг таржимаи ҳоли;

4. Арбаъин асари муқаддимаси (агар вақт бакор келса).

Суҳбатни масжид имом ноиби, воиз, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид олиб бордилар ва ушбу жараён islom.uz порталининг ижтимоий тармоқларида жонли эфирда тақдим қилиб борилди.

Мухлисларимиз учун яна бир қизиқ маълумот. Имом Нававий роҳматуллоҳи алайҳнинг «Арбаъин» асарлари хорижда жуда кўп сотилган китоблар қаторида экан. Бунга мисол Франциянинг Jeune Afrique журнали ўтган йили имом Нававий роҳимаҳуллоҳнинг «Арбаъин» китоби Францияда энг кўп сотилган асар эканлигини маълум қилган.

Аллоҳ таоло хайрли ишларимизни бардавом қилсин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бандаларини Ўзининг розилиги йўлида мусобақалашишга чақирган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду саноларимиз бўлсин Роббининг буйруқларини умматига омонат ила давоми...

1327 23:19 / 09.06.2023
2021 йил 25 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қозоғистонда ўтказиладиган Мустақил Қозоғистон ва Ислом давоми...

2078 11:39 / 25.11.2021
Бугун, 21 август куни Бухоро вилоятидаги Мир Араб олий мадрасасида Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош имомхатиблари давоми...

1886 14:21 / 21.08.2023
Юртимизда Қурбон Ҳайити 11 август якшанба куни нишонланади. .Тошшаҳартрансхизмат, компанияси маълум қилишича, .Ийд Қурбон ҳайити, байрамини кўтаринки руҳда давоми...

2085 11:30 / 08.08.2019