1446 йил 26 шаввол | 2025 йил 24 апрель, пайшанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Илм-маърифат фидоийси (учинчи мақола)

19:00 / 10.12.2021 1563 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иноятхожа устози Муҳаммад Солеҳ даргоҳларига бориб, у кишидан шариат илмлари ва тариқат одобларини ўрганиб, илму ирфонда камол топади. Муҳаммад Солеҳ ҳазратлари Иноятхожага умрининг охирига қадар пири муршид сифатида шогирд (мурид) тарбиялаш ҳамда толиби илмларга илм-маърифат улашиш вазифасини юклайди. Устози унга пиру муршид қилиш ҳуқуқини берувчи иршоднома (йўл, йўриқнома, ижоза, йўлланма) битиб беради. Бугунги кунда Муҳаммад Солеҳ битиб берган иршод Иноятхожа авлодлари хонадонида сақланмоқда.
Иноятхожа Лангарий ўз замонасининг пири муршиди, каромат соҳиби ҳамда валиюллоҳлар зумрасидан бўлган. Замондошларининг ривоят қилишларича, бир куни ҳазрат Иноятхожа гузар олдидан отда ўтиб кетаётса, баногоҳ қаршиларидан тахминан 6-8 ёшлар орасидаги бола чиқиб қолибди. Ҳазрат дарров уловларидан тушиб, тўхтабдилар. Пиёда келаётган болага яқинлашгач, салом берибдилар. У ўтиб кетгандан кейин отларига миниб, яна йўлларида давом этибдилар. Шунда ёнларидаги ҳамроҳлари, шундай улуғ зот, бир ёш болага бу қадар иззат-икром кўрсатганингиз боиси нима деб сўрашибди. Шунда ҳазрат Иноятхожа: «Бу боланинг ичида нима борлигини, ким эканлигини биласизларми?» десалар,  Йўқ деб жавоб беришибди ҳамроҳлари. «Бу боланинг ичида Аллоҳнинг муқаддас каломи Қуръон турибди. Бу бола ҳофизи Қуръон. Аллоҳнинг каломи олдидан қандай қилиб шундоқ ўтиб кетаман?» дея жавоб берган экан Иноятхожа.
Юқоридаги воқеадан Иноятхожани Аллоҳнинг суюкли ва маҳбуб бандаларидан бири ҳамда юксак хулқ, каромат соҳиби ҳамда валий киши бўлганларини билиш мумкин.
1899 йилнинг 15 февраль чоршанба куни Иноятхожа Лангарий бу фоний дунёдан боқий дунёга рихлат қилдилар. У шаҳарнинг катта қабристони Мавлавий мозорига дафн этилди. Шогирдларидан мулла Йўлдош Хилватий устози Иноятхожа вафотига атаб 40 банд (200 мисра)дан иборат «букун» радифли марсия муҳаммасини ёзган.
Бундан ташқари, устозининг илму камолоти ва фазилатига юксак баҳо бериб, «Лангарий» деб номланган радифли шеър битган. Қуйида олим вафотига атаб ёзилган марсиядан қисқача келтирамиз.
Қилди даврони фалак, ул меҳри анвордин жудо,
Қутби олам, фахри гити, шоҳ сарвардин жудо,
Луълуъи тар, даржи гавҳар, тоза гавҳардин жудо,
Бўлдук ул иксири аъзам кимёгардин жудо,
Ким қилур ёқути аҳмар санги хоромиз букун.

Шайхул ислом унвонига эга бўлган, бир неча юзлаб шогирдларга дарс берган Иноятхожа Лангарий охирги нафасларигача илм олиш ва зиё улашиш тараддудида бўлишлари, биз авлодларга юксак ўрнакдир.
Тадқиқотларимиздан маълум бўлишича, Лангар мавзесида катта қабристон, масжид, мадраса, хонақоҳ ва чиллахона бўлган. Бироқ, собиқ шўролар даврида 1917-1930 йиллар орасида мазкур жойлар бузилиб, ғиштлари олиб кетилган. Қабристонни бузиб, ўрнини пахтазор қилинган экан. Кейинчалик, аҳоли яшайдиган уйлар қурилиб, аҳолига участка ва томорқа қилиб бўлиб берилган. Маълумотларга кўра, ҳозирги Лангар масжиди хонақоҳига кирганда, хонақоҳнинг ўнг томони бурчак қисмининг (қибла тараф) ташқарисида эски 2 та қабр бўлган экан. Ушбу икки қабрга ўша даврнинг машҳур уламоларидан Хожа Амин Парранда ва Мавлавий Намангонийнинг отаси Мулла Ражаб охундлар дафн қилинган экан.
Биз кўп изланишлар, суриштирувлар натижасида Иноятхожа Лангарий оиласи ва фарзандлари тўғрисида ушбу маълумотларни тўплашга эришдик.
Иноят хожа  Лангарий Ибодатхон ойим исмли аёл билан турмуш қурган. Ундан 2 та ўғил фарзанд кўрган.
Ўғиллари Убайдуллоҳ махдум (1864-1928), Тожуддин махдум (Тожихон исмлари билан машҳур) (1867-1955).
Убайдуллоҳ махдум 4та аёлга уйланган. Улардан 5 та фарзанд кўрган. Аввалги аёли Тожихон ойим. Фарзанд кўрмаган. Кейинги аёли Офтобхон ойимдан 1та ўғил, 1та қиз фарзанди бор.
Фарзандлари Муҳаммад махдум (1905-1974) ва Муллахон ойим (1902-1958).
Ўртанча аёли Бахрихон ойимдан 2 та ўғил фарзанди бор. Турсун хўжа (1918-1954) ва Абдуллоҳ (1924-1978).
Охирги аёли Шамши Қамбар ойимдан 1та қиз фарзанд кўрган. Фотимахон ойим (1927-1994).
Убайдуллоҳ махдумнинг иккинчи аёли Офтобхон ойимдан кўрган фарзандлари Муҳаммад махдум ва Муллахон ойимдир.
Муҳаммад махдумни 2та ўғил, 1та қиз фарзанди бор.
Фарзандлари Абдураҳим (1944), Абдухалим (Олимжон) (1950-2015), Илтифотхон пошша (1947).
Убайдуллоҳ махдум қизлари Муллахон ойим Қутбуддин махдум (1900-1054) мулла Жалолхон махдум ўғлига турмушга чиқганлар. Уларнинг 5 та ўғил 2та қиз фарзанлари бўлган.
Фарзандлари Алихон (1922-2006), Муйдинхон (1928-2014), Насриддинхон (1937-2002), Шамсиддинхон (1940), Фазлиддинхон (1946), Офтобой пошша (1925-1992), Маҳбубахон пошша (1933-1987).
Иноятхожа Лангарийнинг иккинчи ўғли Тожуддин махдум (мулла Тожихон исмлари билан машҳур)нинг 3 та ўғил, 1 та қиз фарзандлари бўлган.
Фарзандлари Абдулваҳҳоб (1912-1992), Абдулҳафиз (1927-1934), Абдуллатиф (1924-2008), Робияхон пошша (1928-2015).  Иноятхожа Лангарий авлодлари тўғрисида тўпланган маълумотлар шулардан иборат.
(Тамом) 

[1] И.Абдуллаев. Хилватий девон. -Т.; Фан, 2001. Б.378.

[2] Ушбу маълумотлар Иноятхожа Лангарий авлодларининг шаҳсий архивидан олинди.

Акрам Шарипов, мустақил тадқиқотчи,
Чиноз тумани, Олмазор қўрғони.


 

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зиёрат рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида Сирожиддин Жаҳонгировнинг ибратли ҳаёт йўллари билан танишиб чиқамиз.Сирожиддин ЖаҳонгировСаййид давоми...

6644 15:21 / 31.01.2018
Бу кишининг исмлари Муваффиқуддин Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Қуддома ибн Миқдом бўлиб, Солим ибн Умар ибн Хаттоб алАдавий алҚуроший алМақдисий давоми...

4206 22:20 / 27.04.2017
Зиёвуддин қори Холмуҳаммад ҳожи ўғли 1912 йил ҳозирги Наманган шаҳрига туташ Ғирвон қишлоғида дунёга келди. Қиблагоҳи Холмуҳаммад 18801947 ҳожи зиёли кишилардан бўлиб, давоми...

1480 11:19 / 05.03.2024
Бутун иттифоқ бўйлаб минглаб отаоналар Афғонистондаги урушда асирликда қолиб кетган фарзандларини юртга қайтаришни ҳукуматдан талаб қилишар эди. Бу талаблар давоми...

3234 14:00 / 02.09.2022
Аудиолар

152398 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

8754 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

71757 14:35 / 11.08.2021