1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Қиёмат куни маҳкамаси қонунларидан

15:05 / 08.12.2021 3208 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. “(У Кунда, у ерда) махфийлиги бўлмаган делолар, ошкор этиш тақиқланган ҳужжатлар бўлмайди (“ўта махфий”, “конфеденциал”, деган муҳрларсиз): “...ва қиёмат куни унга китоб чиқарамизки, унга очилган ҳолда рўбарў бўлур” (Исро сураси, 13- оят).

2. Кучайтирилган қўриқчилар кузатуви остида келтирилиш: “Ва ҳар бир жон ҳайдагувчи ва гувоҳлик берувчи билан келди” (Қоф сураси, 21-оят).

3. Зулм, ноҳақлик имконсиз: “...ва Мен бандаларга зулм қилгувчи эмасман” (Қоф сураси, 29- оят).

4. Бу ерда сизни ҳимояловчи адвокат, ҳимоячи бўлмайди: “Китобингни ўқи, бугунги кунда сен ўзингга ўзинг ҳисобчиликка кифоя қилурсан (дейилур)” (Исро сураси, 14-оят).

5. Пора бериш, ўртага воситачи қўйиш имконсиз: “У кунда на мол манфаат берар ва на болалар” (Шуаро сураси, 88-оят).

6. Бошқаларнинг ўхшаш исми шарифлари билан адашиб кетилмайди: “Роббинг унутгувчи бўлмаган” (Марям сураси, 64-оят).

7. Кўрсатмани қўл билан ҳамда нутқ ила қабул қилиб олинади: “Бас, кимнинг китоби ўнг тарафдан берилса, у, мана, менинг китобимни ўқиб кўринглар... Албатта, мен ҳисоб-китобимга йўлиқишимга ишонардим, дейдир” (Ал- Ҳааққаҳ сураси, 19-20-оятлар).

8. Ғоибона, йўқ шахсга хукм қилинмайди: “Албатта, барчалари тўпланган ҳолларида ҳузуримизга ҳозир қилингайлар” (Йасин сураси, 32-оят).

9. Ҳукм устидан кассация ёки аппеляция тартибидаги шикоятлар бўлмайди, яъни ҳукм ўзгартирилмайди: “Менинг ҳузуримда гап ўзгармас...», деди”, (Қоф сураси, 29- оят).

10. Ёлғон гувоҳлик, “шаҳадатуз зуур” бўлмайди: “Бугунги кунда уларнинг оғизларига муҳр урамиз. Нима касб қилганларини Бизга қўллари сўзлар ва оёқлари гувоҳлик берур”, (Йасин сураси, 65-оят).

11. Унутиб қолдирилган иш ҳужжатлари, файллар бўлмайди: “Аллоҳ ҳисоблаб турган, улар эса унутганлар. Ҳолбуки Аллоҳ ҳар бир нарсага шоҳиддир” (Мужодала сураси, 6-оят).

12. Амалларга ўта дақиқ, тўғри тарозулар белгиланган: “Биз қиёмат куни учун адолат тарозуларини қўюрмиз. Бирор жонга ҳеч қандай зулм қилинмас. Агар (амал) ачитқи донаси оғирлигича бўлса ҳам, келтирурмиз. Ҳисобчиликда Ўзимиз кифоя қилурмиз” (Анбиё сураси, 47-оят).

Манба: arabic.uz

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тўртовлари борки, уларга ҳеч қачон хиёнат қилма1. Роббинга2. Дининга3. Пайғамбаринга4. Ватанинга Тўрт кишига жафо қилма1. Отанга2. Онанга3. Акаукаларинга4. Опа давоми...

1604 11:03 / 05.12.2023
Бир бой киши деразадан ташқарига қарадида ахлат ташланадиган қутидан баъзи нарсаларни ажратаётган бир кишини кўриб .Аллоҳга шукрки, фақир эмасман, деди. Фақир давоми...

3856 14:00 / 10.03.2023
Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш борасидаги воситалардан бири закотдир..Закот, сўзи луғатда .поклик, ва .ўсиш, деган маъноларни билдиради.Закот берган кишининг давоми...

2423 15:30 / 30.12.2019
Умар розияллоҳу анҳу қўли шол бўлиб қолган кекса кишини кўриб, ундан quotҚўлингга нима бўлдиquot деб сўрадилар. У quotОтам жоҳилият даврида quotҚўлинг шол бўлсинquot деб давоми...

3694 15:00 / 16.01.2022