1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Ким ибодат қилса, бир пиёла чой бераман!

15:00 / 06.12.2021 2430 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир йигит айтади: «Менинг онам ёшлигимда барчага таом тайёрлар эдилар, аммо чой эса фақат намозхонлар учун эди. Онам: «Ким намозини ўқиса, бир пиёла чой бераман, лекин ким намозини адо этмаса, у нарсадан маҳрум бўлади» деб айтар эдилар. Мен чой ичмаган одамга чой дамлаб беришни хоҳлар эдим. Бироқ Аллоҳдан қўрқиб, уни ғазабини келтирмаслик мақсадида бундай қилмас эдим. Шунинг учун биз чой ичишимиз учун намоз ўқир эдик».

Қизлардан бири айтади: «Онам барчага таом тайёрлар эдилар, лекин намоз ўқидиганлар учун махсус таом ҳозирланар эди. Меваларни ҳам худди шундай тарзда тақсимлар эдилар. Қайсидир меванинг тури фақат намозни адо этадиган инсон учун бериларди. Намоз ўқийдиган инсон мана шу махсус нарсалардан истеъмол қилар, ўқимаган бу нарсадан маҳрум бўлар эди. Онамнинг махсус таомларини истеъмол қилиш учун намозга ҳарис бўлдик».

Оталардан бири айтади: «Ўғлим етти ёшга тўлганда у учун айвонга бўш сандиқ қўйиб қўйдим. Ўғлимни ҳар бир ўқиган намози учун у билмаган ҳолатда сандиғига маблағ солиб қўяр эдим. Ҳафтанинг охирида фарзандимни олдимга чақириб, қути ҳақида сўзлаб бердим ва унга: «Сандиғнинг ичидаги маблағ энди сеники» деб айтдим. Бу мукофот унга антиқа совға бўлган эди. Шундан сўнг хурсанд бўлиб, маблағини ҳисоблади. Мен унга: «Фаришталар ҳар бир ўқилган намознинг савобини китобига ёзиб қўйишади. Масжидда намоз ўқисанг, у сандиққа яна ҳам кўпроқ хасанотлар тушади», деб айтдим.

Шу кундан бошлаб, болам намозини жуда яхши кўрди. Ўғлим ҳозир ўн икки ёшдан ошди. Алҳамдулиллаҳ, бирорта ҳам намози масжидсиз ўтмади. Ҳаттоки, касал бўлган вақтида ҳам намозини масжидда ўқишга ҳаракат қилди. Аллоҳдан унга муваффақиятлар тилаб қоламан».

Бир она айтади: «Мен фарзандимнинг ҳар бир ўқиган намозиучун минг сўмдан бераман. Фарзандим бу маблағни сандиққа солади ва ойнинг охирида сандиқдаги йиғилган сўммани ўғлим билан биргаликда муҳтожларга берамиз» деб келишиб олдик. Фарзандим мана шу йўл орқали икки ҳисса савоб олади. Биринчиси намоз ўқигани учун, иккинчиси эса йиғилган маблағни эҳсон қилгани туфайли. Ўғлимга савоби кўпайгани ва жаннатда мартаси улуғ бўлганлиги ҳақида хабар бердим. Бу таклифга розилик билдирди. Алҳамдулиллаҳ, мен фарзандимга икки эзгу ишни ўргатдим:

1. Намозда қоим бўлишни.

2. Садақа қилишни.

Мулоҳаза

Бу фикрларни ўзгартирсангиз ҳам бўлади. Масалан ярим маблағни болангизга бериб, қолганини хайр эҳсон қилсангиз ҳам бўлади. Фарзандингизга қулай бўлган фикрни танласангиз бўлади. Ҳар битта ота-она боласини қандай эканлигини билади ва унинг ўзига мос фикрни танлайди деган умиддамиз! Инша Аллоҳ».

Оталардан бири айтади: «Мен фарзандларимга ҳаётимда бўлаётган воқеа ҳодисаларни айтиб бераман. Улардан маслаҳат беришлигини сўраб: «Мана шу опангизни эшитайликчи, чунки у намоз ўқийди. Намоз ўқиган инсондан нур ёғилади. Баъзи пайтларда эса акангиздан тинглайликчи, негаки, у бомдод намозини масжидда ўқийди. Унинг сўзларида барака бўлади» деб айтар эдим. Шу йўл орқали мен намоз ўқийдиган инсонни мартабасини оширар эдим. Қолганлар эса ўз намозини янада муҳофаза қиладиган бўлишди».

Яна қизлардан бири айтади: «Онам укамдан кўра кўпроқ мени ёнимни олар эдилар. Укам эътироз билдирадиган бўлса: «Опанг намозни ҳушу билан ўқийди. Сен эса шошиб ўқийсан. Сендан кўра опангда кўпроқ нур бор. Негаки, у намозни ҳушу билан ўқигани сабабли унинг нуридан баҳраманд бўлади» деб айтар эдилар».

Бир йигит айтади:«Отам ишдан келганидан сўнг: «Ким масжидда намоз ўқиди?» деб сўрар эдилар. Қизлардан эса азондан кейин сўрар эдилар. Ким намозида қоим бўлган бўлса, ўша фарзандни сайрга олиб кетар эдилар. Улар сайрдан қайтишганларидан сўнг, биз улардан: «Қаерга бордингиз?» деб сўраганимизда: «Бу сир» деб қаерга боришгани ҳақида айтишмас эди. Отам намоз ўқийдиган инсон билан сайр қилар ва баъзи бир сирларни айтиб берар эдилар. Мен, у вақт беш маҳал намозни ўқимас эдим. Сирлардан хабардор бўлиш учун мен намозда қоим бўлдим. Бу учун озгина меҳнат қилдим. Сўнгра, мен ҳам отам билан сайр қилишга чиқдим ва сирлардан хабардор бўлдим».

Ҳабибуллоҳ Ахмадовнинг «Намоз» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛИШ ҲАҚИДАИқтидо қилиш, дегани имомга намознинг аввалидан охиригача эргашиш, деганидир. Намозда иқтидо қилувчи ҳар бир нарсада имомга эргашиши, давоми...

11240 05:00 / 04.01.2017
Отаоналар фарзандини намоз ўқиганлигини билиб олиши учун турли хил усуллардан фойдаланадилар. Сиз қандай савол берган бўлсангиз ундан шундай жавоб қайтади. давоми...

3211 11:00 / 04.08.2022
.Бир дўстимнинг зиёратига борган эдим. У солиҳ, мураббий шайхлардан эди. Мажлисимизда унинг ўғлининг икки ажойиб, гўзал дўстлари ҳам бор эди. Шомга азон айтилди. давоми...

5701 09:00 / 02.01.2022
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам .Нафл намозни уйингизда ўқингиз. Албатта, кишининг энг яхши намози давоми...

7175 05:00 / 31.12.2016
Аудиолар

135064 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55342 14:35 / 11.08.2021