1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Аллоҳнинг Каломига бўлган муҳаббат намунаси!

08:00 / 04.12.2021 2281 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Идрис ал-Куфий кўзга кўринган ҳофизлардан бўлиб, Имом Молик раҳимаҳуллоҳ билан ўрталарида дўстлик бор эди. Мадина аҳлининг мазҳабида эдилар. Ҳорун ар-Рашид у кишига қозиликни таклиф қилганда, бош тортганлар.

Абдуллоҳ ибн Идрис раҳимаҳуллоҳга ўлим соати келганда, қизлари йиғлади. Шунда у киши қизларига: «Йиғлама, қизалоғим! Мен ушбу уйда Қуръонни тўрт минг марта хатм қилганман» дедилар.

Куфада вафот этганлар. Аллоҳ таоло раҳматига олган бўлсин!

Эътибор беряпсизми, «Мен ушбу уйда Қуръони Каримни тўрт минг марта хатм қилганман» деяптилар.

Бизчи?! Менчи?! Охирги марта Қуръони Каримни қачон очганимиз ёдимиздами?!

Умримизда бир марта бўлса ҳам Қуръони Каримни тўлиқ хатм қилганмизми?!

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ «Мусҳафимиз устида чанг йиғилгани миқдорича қалбларимизда ғамлар тўпланади» деганлар.

Бошимизга тушаётган ташвишлар, муаммоларни аритиш учун кўп сабабларни қилаётгандирмиз, аммо энг муҳим сабаблардан бири бўлган Қуръони Каримни тиловат қилишни унутиб қўймадикми?!

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади:

إِنَّ الَّذِينَ يَتْلُونَ كِتَابَ اللَّهِ وَأَقَامُوا الصَّلَاةَ وَأَنفَقُوا مِمَّا رَزَقْنَاهُمْ سِرًّا وَعَلَانِيَةً يَرْجُونَ تِجَارَةً لَّن تَبُورَ

«Албатта, Аллоҳнинг китобини тиловат қиладиганлар, намозни тўкис адо этиб, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ қилганлар, ҳаргиз касодга учрамайдиган тижоратдан умидвор бўлурлар» (Фотир сураси, 29-оят).

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким Аллоҳнинг Китобидан битта ҳарф ўқиса, унга битта ҳасана ёзилади, ўша ҳасана ўн баробар қилиб кўпайтирилади. «Алиф лам мим» битта ҳарф демайман. Балки, «Алиф» битта ҳарф, «Лам» битта ҳарф, «Мим» битта ҳарфдир».

Термизий ривоят қилган.

Агар Қуръони Каримдан ҳар кунлик вазифа қилиб олсак, иншаа Аллоҳ, ҳамма жиҳатдан яхши томонга ўзгаришни ҳис этамиз.

Агар Қуръони Каримдан ўқишни йўлга қўйсак:

• Уйимизда Роббимизнинг Каломи ўқилади;

• Аллоҳ таолонинг буюк зикрини қилган бўламиз;

• Қуръони Каримдан ўқиган ҳар бир ҳарфимизга савоб оламиз ва у савоб ўн баробар кўпайтириб берилади;

• Қуръони Карим қиёмат куни бизга шафотчи бўлади;

• уйимизда фаришталар кўпаяди;

• уйимиздан шайтону жинлар қочади;

• фарзандларимиз Қуръони Карим тиловати садоси остида улғаяди;

• қалбимиз покланади;

• нафсимиз тарбия топади;

• гуноҳларимиз кечирилади ва бошқа кўп яхшиликларга эришамиз.

Аллоҳ таоло барчамизга ана шу бахтни, ҳимматни, муҳаббатни ато этсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
19271997 Яҳёхон тўра 1927 йили Наманган шаҳри Сардоба даҳаси собиқ Турпоқ олар маҳалласида1 дунёга келди. Падари бузруквори Маҳмудхон ваф.1962 эшон mdash маърифатга ташна, давоми...

2179 10:55 / 19.05.2025
Имом Абу Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжож алҚушайрий анНисобурий Нисобурда дунёга келдилар. Нисбатлари Қушайрий бўлиб, у Нисобурга қарашли қишлоқдир. У зот ҳадис илмида давоми...

6268 16:56 / 27.04.2017
Зиёратrdquo рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида Фозилхўжа Содиқхўжаевнинг уйларига ташриф буюрдик. Сиз азизлар билан Фозилхўжа домланинг ибратли давоми...

7235 11:13 / 07.12.2017
Буюк ватандошимиз имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий роҳимаҳуллоҳ илмли, аҳли фазл ва солиҳ оилада ҳижрий 194 йилда таваллуд топганлар. Имом Бухорийнинг давоми...

12725 13:02 / 07.07.2017