1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хушхабар: «Сиз бизга доим кераксиз» ва «Меҳрдан завқланинг» тадбири ўтказилди

15:30 / 01.12.2021 2298 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 1 декабрь чоршанба куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасининг конференц залида имконияти чекланган юртдошларимизнинг савдо кўргазмалари ташкил этилди. Ушбу кўргазма «Сиз бизга доим кераксиз» шиори остида бўлиб, унда имконияти чекланган кишилар томонидан тайёрланган ҳар хил уй жиҳозлари, болалар учун ўйинчоқлар, қизларимизга чиройли соч турмаклари, махсус совғалар, қалпоқчалар, жойнамоз, лавҳ, тасбеҳлар қўйингки, ўзлари тайёрлаб келган маҳсулотларининг савдоси бўлиб ўтди. Уларнинг имкониятлари чекланганига қарамай, ажойиб, кишини кўзини қувнатадиган маҳсулотлари биз соғлом инсонларга ибрат намунаси бўлди десак муболаға бўлмайди. Пешин намозидан сўнг масжид имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид йиғилган жамоатга имконияти чекланганлар ҳақида қисқа бўлсада, ибратли мавъиза қилиб бердилар. Мавъизадан кўнгиллари роҳатланган юртдошларимиз кўргазмага ташриф буюриб, имконияти чекланган азизларимизга ўз яхшиликларини, ҳадяларини, улар олиб келган маҳсулотларини ўз нархидан ҳам қийматроқ нархда савоб умидида меҳр кўрсатишга ҳаракат қилдилар. Аллоҳ таоло савоб умидида қилган эҳсонларини мақбул айласин.

Яна бир хушхабар!

Пойтахтимизнинг марказида жойлашган «Мумтоз» тўйхонасида «Меҳрдан завқланинг» шиори остида «Меҳр 2020» томонидан тадбир ташкиллаштирилди. Ушбу тадбирга улуғ устоз шайх Абдулазиз Мансур, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Саййид Раҳматуллоҳ Термизий домла, Исоқжон домла Бегматов, Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид, Аброр Мухтор Алий домла, аҳли илмлар ва бошқа меҳрга илҳақ қалблар, азизлар ташриф буюришди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким етимни кафиллигига олса ва уни ўз таомига шерик қилса, ғамхўрлик кўрсатса, у одам, албатта, жаннатга киради», дедилар. (Имом Муслим ривояти).

Устозларимиз, домлаларимиз ушбу тадбирда етимнинг ҳаққи, унга яхшилик қилиш, меҳр кўрсатиш, бундай савоб ишларда мусобақалашиш каби мавзуларда мавъизалар қилиб бердилар. Тадбирга ташриф буюрган кўнгли ўксик, муҳтожларга чиройли дастурхон безатилиб, ҳадялар улашилди. Тадбир жараёнида нашидалар айтилди, қалбларга сурур бағишланди. Устозларимиз тадбир сўнгида хайрли дуолар қилдилар.

Маълумотларга кўра, Фарғона, Қўқон, Наманган вилоятларида етимхоналар ёпилгани ва бундай хайрли ишлар давом этаётгани хабари берилди.

Аллоҳ таоло хайрли ишларни бардавомли қилсин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусобақага Жанубийшарқий Осиёдаги мамлакатлардан ҳам меҳмонлар ташриф буюрган, деб хабар беради Gulf365 ахборот сайти. 31 январь куни ниҳоясига етиши давоми...

2250 15:38 / 30.01.2019
Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги Ислом билим юртларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари 2021 йил 18 август куни 2сменада бўлиб ўтади ва 1900 да давоми...

1757 11:30 / 16.08.2021
Ислом.уз интернетрадиосиУшбу дастур орқали ислом.уз порталининг интернетрадиоканалини тинглашингиз мумкин.Ислом.уз радиоси Аллоҳ таолонинг инояти ила 1439 йил давоми...

12758 19:58 / 25.01.2018
Мақола мавжув эмас

4194 05:00 / 11.03.2017