1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий ҳазрат «Ҳазрати Султон» жомеъ масжидида 10 минглаб намозхонга мавъиза қилдилар

17:00 / 27.11.2021 1923 pdf Ўқиш режими + -

Маълумки, Қозоғистон Республикаси Нурсултон шаҳрида «Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари» номли халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилмоқда. Халқаро анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳам иштирок этмоқдалар. 

2021 йил 25 ноябрь куни халқаро конференцияда муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси томонидан таъсис этилган юксак медал билан тантанали равишда тақдирландилар.

26 ноябрь куни Қозоғистон сафари асносида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратлари жума намозини Нур-Султон шаҳрида бир неча ўн минглаб жамоат тўпланган «Ҳазрати Султон» жомеъ масжидида адо этиш учун ташриф буюрдилар. Жума намози аввалида Қозоғистон бош муфтийси Наврўзбай ҳожи мавъиза қилиб, сўнг сўзни Муфтий Нуриддин домла ҳазратларига берди.

Муфтий ҳазратлари қардош халқ мўмин-мусулмонларига Қуръони Каримнинг Нисо сурасидаги: «Эй, одамлар! Сизларни бир жон (Одам)дан яратган ва ундан жуфти (Ҳавво)ни яратган ҳамда иккисидан кўп эркак ва аёлларни таратган Раббингиздан қўрқингиз! Шунингдек, ўрталарингиздаги ўзаро муомалада номи келтирилувчи Аллоҳдан ва қариндошлар (алоқасини узиш)дан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ сизларни кузатиб турувчидир» мазмунидаги ояти каримани айтиб, уни тафсир қилиб бердилар.

Шунингдек, инсонлар бир-бирига дўст-қардош бўлиши лозимлиги ҳақидаги ҳадиси шарифлардан айтиб, шарҳлаб бердилар.

Маъруза давомида Муфтий ҳазратлари Қозоғистонда ўтган “Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари” номли халқаро анжуман муваффақиятли бўлгани, нуфузли тадбир, учрашувлар, умуман яхшилик йўлидаги ҳамкорлик алоқалари қардош халқлар дўстлигига катта ҳисса қўшганини алоҳида қайд этдилар.

Жума намози давомида Муфтий ҳазратларидан дуо талабида бўлган ўн минглаб намозхонлар, хусусан турли сабаблар ила ушбу шаҳарда бўлиб турган ватандошларимиз ҳаққига жамоат билан бирга хайрли дуолар қилдилар.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими ndash Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Саудни мамлакатимизнинг давоми...

1531 09:00 / 19.08.2022
Юртимизнинг машҳур алломаси, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг жиянлари сингилларининг ўғли, Aндижон вилоятининг Булоқбоши туманида давоми...

3819 15:41 / 07.02.2022
Ушбу курслар ҳар ҳафта .Мифтаҳал Қуръон, номи билан 717 ёшдаги ўғил болалар ва 712 ёшдаги қизлар учун алоҳида қилиб ўтказилади. Бу ҳақда iqna хабар беради.Ўқув курсида давоми...

1976 09:10 / 25.07.2019
Қрим Республикаси ва Севастопол шаҳри мусулмонлари маънавий бошқармаси Ислом хаттотлиги санъати бўйича курслар ва маҳорат дарсларига ишга қабул қилиш тўғрисида давоми...

2223 12:30 / 27.05.2021