1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Юсуф «Дўмбиробод» масжидига ташриф буюрди

13:38 / 27.11.2021 2652 pdf Ўқиш режими + -

Маълумки, юртимизнинг бир гуруҳ таниқли имом-хатиблари пойтахтимиз масжидларига ташриф буюриб, пешин ва хуфтон намозларини жамоат билан адо этгандан сўнг мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбат қилиб бермоқдалар.

Жумладан, 26 ноябрь куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Юсуф Чилонзор туманидаги «Дўмбиробод» жомеъ масжидига ташриф буюриб, йиғилган жамоат аҳлига мутаассир мавъиза қилиб бердилар. Хусусан, юртимизда сўнгги йилларда маърифий соҳада амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳақида, шунингдек, динимизнинг соф таълимотини жамоат аҳлига етказиб, кўнгилларга зиё улашдилар.

Аллоҳ таоло амру маъруф ва наҳйи мункар қилувчи, ваъз-насиҳат этувчи бандаларини энг яхши уммат дея мадҳ этган: Бу ҳақда Ўз каломида: «Сиз одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Амри маъруф қиласиз, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга имон келтирасиз», деган (Оли Имрон сураси, 110-оят).

Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламдан одамларнинг энг яхшиси кимлиги сўралганда, у зот алайҳиссалом: «Одамларнинг яхшиси – қорироғи, тақводорроғи, амри маъруф қилувчироғи, наҳйи мункар қилувчироғи ва силаи раҳм қилувчироғи», деганлар.

Имом Аҳмад ривояти.

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Юсуфнинг маърузаларидан «Дўмбиробод» масжид қавми баҳраманд бўлишди ва суҳбат сўнгида дуолар қилинди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2024 йил 23 майдан бошланади, Республикамиздан Саудия Арабистони Подшоҳлигига 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар қўйилади. Зиёратчилар давоми...

1722 15:20 / 16.05.2024
Бугун Парламент юқори палатасининг ўн олтинчи ялпи мажлисида .Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида,ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама давоми...

2573 14:00 / 26.06.2021
.Вақф, хайрия жамоат фонди томонидан ўтказилаётган Мурувват карвониrdquo номли хайрия тадбири 1011 ноябрь, шанба ва якшанба кунлари Бухоро ҳамда Навоий вилоятларида давоми...

2550 13:02 / 10.11.2018
Мустақил мамлакатда, озодлик ва осойишталик муҳитида яшаб, байрамлар қилар эканмиз, бу кунларни соғинган, бунинг учун курашган инсонлар беихтиёр ёдимизга тушади. давоми...

872 14:04 / 29.08.2025