1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Кутилмаган совғалар қутиси

14:00 / 25.11.2021 2223 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир ота айтади: «Мен уйимда бир қути сақлар эдим. Унинг ичи фарзандларимга ёқадиган нарсалар ва ҳар хил ўйинчоқларга тўла эди. Фарзандларим жамоат намозларини ўқишганини гувоҳи бўлсам, масжиддан келишлари билан дарҳол қутимдаги совғани бериб, қувонтириб, мукофотлантирар эдим».

Қизлардан бири айтади: «Менинг отам ҳар доим чўнтакларида ширинлик олиб юрар эдилар. Ишдан қайтганларида: «Ким намоз ўқиган бўлса, келиб мендан ширинлик олиб кетсин» дер эдилар. Ёшлигимда масжидларга олиб чиқиб ва қайтишда ширинлик олиб берар эдилар. Отам менга намозни шу йўл орқали ширин ёқимли қилиб қўйдилар».

Қизлардан бири айтади: «Мен бир куни дарс қилиб ўтирсам азон овози эшитилди ва туриб намоз ўқидим. Намоз ўқиганимдан сўнг онам менинг ёнимга келиб: «Бугун сендан хурсандман, жуда бахтлиман чунки сен азон овозини эшитишинг билан дарсингни ташлаб намоз ўқидинг. Аллоҳ сенга кўп муваффақиятлар насиб қилсин!» деб чиройли ва меҳр билан айтдилар. Онамни мана шу гаплари мени қувонтириб юборди. Ажабланарлиси, азон айтилиши билан бирданига намоз ўқишимни биринчиси эди, бироқ охиргиси ҳам бўлмади. Онамни мақтовлари мени жуда ҳам шижоатлантириб, дарс қилаётганимда азонни эшитиб қолсам ва намоз ўқиб қайта дарсимни қилсам, Аллоҳ менга кўп муваффақиятлар бераётганини ҳис қилар эдим. Бундай бўлишининг асосий сабаби онамни биринчи айтган гаплари эди».

Йигитлардан бири айтади: «Ёшлигимда отам мени намозга хотиржам ва ҳушу билан ўқишга шижоатлантирар эдилар. Негаки, мен кўп болаларга ўхшаб намозни тез ўқир эдим. Агар отам хотиржам секин намоз ўқиганимни кўриб қолсалар: «Ма ша Аллоҳ намозингни ҳушу билан ўқидинг рукуинг ва сажданг чиройли чиқди», деб шижоатлантирар эдилар. Отамни шу гапларидан хурсанд бўлиб, ўзим билан фахрланар эдим. Бошқа намозларимни бундан ҳам хотиржамроқ ўқишга ҳаракат қилардим. Баъзи вақтлар масжиддан қайтаётганимизда отам менга ширинлик олиб бериб: «Бу сен масжидда ҳушу билан намоз ўқиганинг учун совға», дер эдилар.

Бир она гапириб беради: «Мени Аҳмад деган ўғлим бор. Намоз ўқиб бўлганидан сўнг унга: «Аллоҳ сени фаришталарга мақтаб: «Менинг Аҳмад деган бандамга қаранглар. Кичкина бўлиб, намоз ўқияпди. Ўйинни, телевизорни ташлаб мен учун масжидга чиқди. Ҳозир у мени уйимда меҳмон бўлгани учун ҳам, уни мукофотлашим керак», дейди. Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам сен билан фахрланиб: «Аҳмад кичкина бўлса ҳам барча нарсани ташлаб намоз ўқияпди, чунки у Аллоҳни яхши кўради» деб фарзандимга гапирар эдим. Шу гапларим орқали фарзандим намозни яхши кўриб қолди ва азон эшитиши билан барча нарсасини ташлаб намозга шошадиган бўлди».

Яна бир она айтиб беради: «Биринчи маротаба намозни менга мактабдаги ўқитувчим ўргатган эдилар. Мен шундан сўнг намоз ўқишни бошладим. Отам буни билганларидан сўнг, барчани йиғиб: «Синглингиз намоз ўқимоқда. Мен синглингизни яхши кўраман» деб айтдилар. Мен ростини айтсам, ўша вақтда мунтазам равишда намоз ўқимас эдим. Бироқ отам опа-сингилларимни олдида мақтаганлари менга қандайдир ўзгача таъсир қилди. Намозларимни мунтазам адо қилишимга ёрдам бериб, уни яхши кўришга ундади. Орадан анча вақтлар ўтиб, фарзандларимга ҳам шу услубдан фойдаландим. Бир куни умр йўлдошимга овозимни баланд кўтариб, ўғлим эшитадиган даражада: «Кимдур азонни эшитиб масжидга бормоқда» деб айтдим. Сўнгра улар менга: «Мен у бола билан фахрланаман» деб ўғлимга эшитадиган овозда айтдилар. Ўғлим шу гапни эшитганидан сўнг хурсанд бўлиб, отасидан олдин намозга шошадиган бўлди. Намозни ўз вақтида адо этиш мақсадида азондан кейин уйдан чиқиб кетди».

Қизлардан бири айтади: «Онам бизнинг намозимизни мунтазам кузатиб юрар эдилар. Ҳар биримизни ўзимизга яраша содиқ йўл билан мақтар эдилар. Масалан: «Опангиз барчадан чиройли таҳорат олади, мени эса ҳушу билан намоз ўқийди ва укангиз эса энг мукаммал намоз ўқийди» деб мақтар эдилар. Мен шу усул орқали намозга муҳаббат қўйдим. Ҳозирда намозимни иложи борича ҳушу билан ўқишга ҳаракат қиламан. Ҳаётимни энг бахтли қиладиган амал руку ва сажда бўлди».

Ҳабибуллоҳ Ахмадовнинг «Намоз» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир намоз бор. Муаззин тонг отганда азон айтиб, .Намоз уйқудан яхшидир. Намоз уйқудан яхшидир, дейди. Бу гапни эшитган ақлли инсон дарҳол ўрнидан туриб, таҳорат давоми...

3602 16:35 / 19.06.2020
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким вазифасидан ёки унинг баъзисидан ухлаб қолсаю, уни бомдод билан пешин давоми...

8943 05:00 / 04.01.2017
Шарҳ .Саҳв, сўзи луғатда .унитиш, маъносидадир. Намозда маълум бир амалларни унитилса, ундан ҳосил бўлган нуқсонни саҳв саждаси қилиш ила тўғрилаб олиш имкони бор. давоми...

6080 05:00 / 04.01.2017
Сен фарзандингни намоз ўқишини хоҳлайсан, у эса ўзини ёқтирган ишлари билан машғул бўлишни хоҳлайди. Фарзандинг дангасалик қилаверади. Натижада жаҳлинг чиқиб, давоми...

2492 11:20 / 22.10.2021