1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВНИНГ 2-ЧОРАГИ БОШЛАНДИ!

11:19 / 24.11.2021 1438 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, Islom.uz портали «МАЗҲАБЛАР — БИРЛИК РАМЗИ» шиори остида тўрт чоракдан иборат танлов эълон қилган эди.

1-чорак — ҳанафий мазҳабига оид мавзуда бўлиб, иштирокчиларимиз @islomuztanlovbot манзилига бир неча материаллар беришди. Ушбу мақолалар islom.uz сайтининг танловлар рукнига жойланди ва ижтимоий саҳифаларда тарқатилди. Шу билан 1-чорак якунланганини маълум қиламиз.

Бугундан бошлаб 2-чорак — моликий мазҳабига оид мавзулардаги материалларни иштирокчиларимиз @islomuztanlovbot телеграм манзилига юборишлари мумкин.

Эслатма

Танлов иштирокчиларидан қуйидаги мавзуларда мақола ҳамда (араб, рус, инглиз, форс ва бошқа тиллардан) таржималар, илмий-тадқиқот ишлари, аудио ва видеосуҳбатлар тақдим этишлари талаб этилади:

— Мазҳаб тушунчаси ва унинг тарихи;

— Мазҳаб ҳақида мўътабар уламоларнинг фикрлари;

— Мазҳаб имомлари ва уларнинг шогирдлари;

— Мазҳабнинг усуллари;

— Мазҳабга оид мўътабар асарлар;

— Масҳабсизлик ва унинг хатарлари.

Танлов шартига кўра, тақдим этилаётган материаллар аввал бошқа манбаларда берилмаган бўлиши, илмий асосга эга бўлиши лозим.

Танлов тўрт чоракдан иборат бўлиб, ҳар бир чорак битта мазҳабга бағишланади:

1-чорак — ҳанафий мазҳаби;

2-чорак — моликий мазҳаби;

3-чорак — шофеъий мазҳаби;

4-чорак — ҳанбалий мазҳаби.

Иштирокчилар томонидан тақдим этилган материаллар islom.uz сайтида эълон қилиб борилади. Танлов 1443 йил зулҳижжа ойида (2022 йилнинг июль ойида) якунланади. Ғолиблар қимматбаҳо мукофот ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Марҳамат танловда иштирок этинг!

Аллоҳ таоло хайрли ишларимизни бардавом қилсин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу киши асли Басралик бўлиб, Бағдодда яшаб ўтганлар. 243 йили шу ерда вафот этганлар. Замонасининг тенги йўқ уламоси бўлганлар. Бу киши биринчи бўлиб, қалб давоми...

2359 21:03 / 22.07.2023
Ҳанафий мазҳабига оид мавзуда иштирокчиларимиз томонидан islomuztanlovbot манзилига келиб тушаётган мақолаларМавзу Ихтилофларнинг ягона ечими ndash мазҳабга давоми...

1558 13:30 / 16.10.2021
Дуодаман Саҳар чоғи жола тўкдим, тилаб висол, Йиғлабйиғлаб нола билан зиёдаман. Бутун вужуд титрар, гўё таним беҳол, Роббим томон қўлим очиб дуодаман. давоми...

1631 11:42 / 22.05.2023
Маълумки, Islom.uz портали .МАЗҲАБЛАР mdash БИРЛИК РАМЗИ, шиори остида танлов эълон қилган.3чорак mdash шофеъий мазҳабига оид мавзуда бўлиб, иштирокчилар томонидан давоми...

2042 14:00 / 15.03.2022
Аудиолар

230238 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148815 14:35 / 11.08.2021