1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ислом цивилизациясига улкан ҳисса қўшган буюк ўзбек алломалари меросига юксак баҳо

11:40 / 22.11.2021 2052 pdf Ўқиш режими + -

Сентябрь ойида ўз вазифасини бажаришга киришган Ўзбекистоннинг Жидда (Саудия Арабистони) шаҳридаги бош консули Нодиржон Турғунов қиролнинг маслаҳатчиси, Макка вилояти ҳокими Шаҳзода Холид ал-Файсал билан учрашди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Шаҳзода Холид Ал-Файсал Бош консулни юксак лавозимга тайинлангани билан табриклаб, унинг ишига муваффақиятлар тилади.

Суҳбат чоғида Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистонда ҳаётнинг турли соҳаларида, жумладан, сармоя жалб этиш, туризмни ривожлантириш, фуқароларга диний эркинликни таъминлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Шаҳзода умумий Ислом цивилизациясига улкан ҳисса қўшган буюк ўзбек алломалари ва мутафаккирлари меросини юксак баҳолаб, Ўзбекистон билан маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантиришга ҳисса қўшишга тайёрлигини маълум қилди.

Учрашувда савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро манфаатли Ўзбекистон-Саудия муносабатларини кенгайтириш бўйича ҳамкорликнинг долзарб масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги янги Бош консули 46 ёшда. Тошкент Давлат Шарқшунослик институтининг Араб филологияси факультетини тамомлаган. 2019-2021 йилларда Оқтов шаҳри (Қозоғистон) да Бош консул бўлиб ишлаган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Шу йил 16 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Жанубий Корея сафари бошланди. Куннинг биринчи ярмида давоми...

1241 20:14 / 16.04.2024
Юртимизда диний соҳа фаолиятига очилаётган имкониятлар самараси ўлароқ яқинда Qur`on tv илмий маърифий онлайн телеканали ташкил этилди. Ушбу муносабат билан қироат давоми...

2981 18:00 / 22.06.2021
Ҳозирда Франциянинг .Пари СенЖермен, клубида ўйнаётган таниқли футболчи Идрисса Гуйе яқинда ЛГБТни тарғиб қилувчи кийим кийишдан бош тортгани учун ўз клубининг давоми...

3900 19:00 / 18.05.2022
Дженн шаҳри аҳолиси Малидаги қадимий машҳур .Дженне, масжидини ҳар йили ободонлаштиришда иштирок этади. Ҳар йили минглаб кишилар лой, яъни пахсадан қурилган давоми...

2654 15:45 / 14.06.2023