1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг янги раҳбари ўз лавозимига киришди

16:36 / 18.11.2021 1651 pdf Ўқиш режими + -

Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби чоршанба куни ўз лавозимига киришди. Бу ҳақда Саудия Пресс агентлиги хабар берди.

Arabnews.com хабар беришича, ўтган йилнинг ноябрь ойида Нигер пойтахти Ниамей шаҳрида Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 47-сессияси бўлган ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг янги раҳбари этиб Хиссейн Брахим Таха сайланган.

Унинг ИҲТдаги ваколат муддати беш йил. Таха ўз мамлакатида ташқи ишлар, Африка интеграцияси ва халқаро ҳамкорлик вазири, Нигер президентининг дипломатик маслаҳатчиси, мухтор вазир ҳамда Франция, Испания, Португалия, Греция ва бошқа мамлакатлардаги Фавқулодда элчи каби қатор лавозимларда ишлаган дипломатдир.

У Саудия Арабистонидаги Чад элчихонасида катта маслаҳатчи ҳам бўлган. Француз, араб ва инглиз тилларини биладиган ИҲТнинг янги раҳбари Чад миллий ордени, Франциянинг Фахрий легиони миллий ордени ва фахрий элчи унвонлари билан тақдирланган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шаҳардаги ёшлар ҳолатини яхшилаш, мусулмон жамоасини бирлаштиришни асосий мақсад қилган Оттаванинг энг катта мусулмон жамоаси конференцияси ndash I.LEAD 2019rdquo келаси давоми...

2166 08:45 / 08.02.2019
Замонамизнинг диний олимларидан бири Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Ислом дини таълимотларини шогирдлари ва мўъминмусулмонларга ўргатар экан, давоми...

4374 10:15 / 29.12.2019
Тошкент шаҳрида ўтказилаётган Ислом банкчилиги ва молияси бўйича форум давом этмоқда.Жаҳон банки гуруҳининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақаси етакчиси давоми...

2094 16:10 / 03.05.2019