1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Россия ва Ислом олами учрашуви Жидда шаҳрида бўлиб ўтади

15:00 / 17.11.2021 1689 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистони расмийлари Жиддада Россия ва Ислом олами стратегик қарашлар гуруҳининг иккинчи йиғилишини ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда.

Una-oic.org хабарига кўра, Макка амири Холид ал-Файсал якшанба куни Жиддада Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири ўринбосари Фаҳд Абу ал-Наср билан учрашди. Учрашувда Россия ва Ислом олами стратегик қарашлар гуруҳи йиғилиши муҳокама қилинди.

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлиги 24 ноябрь куни Жиддада «Мулоқот ва ҳамкорлик уфқлари» шиори остида бўлиб ўтадиган «Россия ва Ислом олами» стратегик қарашлар гуруҳи йиғилишини ўтказишга тайёрлиги маълум қилинди.

Учрашув Саудия Арабистони Қиролининг дин ва маданият издошлари ўртасидаги мулоқот ташаббуси доирасида ўтказилади. Жидда учрашувни иккинчи марта қабул қилади.

Россия ва Ислом олами бўйича стратегик англашув гуруҳи йиғилиши ташкилий қўмитаси бош котиби Султон бин Абдуллоҳ ас-Султон ва ушбу қўмита аъзолари Макка амири билан учрашди.

Ушбу стратегик қарашлар гуруҳи 2006 йилда Татаристоннинг биринчи президенти Минтимер Шаймиевнинг буйруғи билан Евгений Примаков академияси раҳбарлигида ташкил этилган. Гуруҳ 33 мусулмон давлатининг жамоат ва ҳукумат фаолларидан иборат бўлиб, унга ҳозирда Татаристон президенти Рустам Миннихонов бошчилик қилмоқда.

2014 йилда Владимир Путиннинг расмий буйруғи билан Россиядаги гуруҳ раҳбариятини Рустам Минихонов ўз қўлига олди. Евгений Примаков то вафот этгунича гуруҳнинг фахрий котиби бўлиб қолди.

Гуруҳ ташкил этилганидан буён Москва, Қозон, Истанбул, Жидда ва Қувайтда учрашувлар ўтказди ва уларни Россия президенти Владимир Путин кутиб олган.

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Бугун Ўзбекистон халқаро ислом академиясига Индонезия Шимолий Суматра провинцияси Уламолар Кенгаши раҳбари Маратуа Симанжунтак бошчилигидаги делегация ташриф давоми...

1070 18:24 / 06.11.2024
Тошкент ислом институтида .Февраль ndash Қуръон қироати ва илмлари фан ойлиги, деб эълон қилинган. Шу муносабат билан .Қуръон илмлари, кафедраси томонидан талабалар давоми...

1384 16:12 / 25.02.2025
Аллоҳ таолога беҳисоб шукрлар бўлсинки, ҳар йили муборак Рамазон ойида юртимиз масжидлари хатми Қуръон садолари ила бурканади. Йилданйилга масжидларимизда хатми давоми...

2369 15:30 / 06.05.2019
Иордан дарёсининг жанубий соҳилларида Лут алайҳиссалом яшаган уй қолдиқлари топилди. Бу ҳақда islam.ru сайти хабар берди.Бу топилмани иорданиялик археологлар давоми...

5544 14:38 / 10.08.2021