1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қўрқув

09:50 / 17.11.2021 4145 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга тасалли бўлсин деб, уларни иймонда собит турсин деб, уларга ҳамдард бўлиш учун ўтган қавмлардан кўп ҳикоялар айтиб берар эдилар. Бир гал қуйидаги ҳикояни айтиб бердилар:

«Ўтган қавмларнинг бирида бир киши бор эди. Аллоҳ унга кўп бойлик берди. Аммо у бу неъматга шукр қилмади, уни яхшиликка ишлатмади. У ўзига зулм қилган, гуноҳкор бир киши эди. Унинг ўлими яқинлашгач, фарзандларини чақириб уларга деди:

«Сизларга қандай оталик қилдим?». Улар: «Бизга яхши оталик қилдингиз», дейишди.

У деди: «Мен умримда яхшилик қилмаганман. Агар вафот қилсам мени куйдиринглар, сўнгра майдалаб янчинглар, сўнгра қаттиқ шамол турганида сочиб юборинглар».

У вафот қилгач фарзандлари васиятини бажариб уни оловда куйдиришди, янчишди ва шамол эсганда сочиб юборишди.

Аллоҳ таоло унинг сочилиб кетган жасадини жамлади. Уни олдида тик турғазиб қўйиб сўради:

- Бундай қилишингга сени нима мажбурлади?

У деди:

- Роббим! Сендан қўрқдим. Аллоҳ таоло уни мағфират қилди».

Бу ҳадисдан «модомики Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлсанг, истаган ишингни қилавер», деган гап чиқмайди. Аксинча, бундан Аллоҳга бўлган чиройли гумон ва Ундан қўрқиш солиҳ амалга қарши чиқмайди деган гап чиқади.

Инсон дунёда гуноҳ қилади, тавба қилади, яхшилик ва ёмонлик қилади. Чиройли гумон дегани, банданинг гуноҳидан Аллоҳнинг раҳмати кенгдир, деганидир.

Аммо банда Аллоҳга журъат қилмаслиги керак. Чиройли гумонга таяниб Унга гуноҳ билан рўбарў бўлмаслиги керак.

Чиройли гумоннинг ёнида яхши амал бўлмаса у нуқсонли бўлиб қолади.

Тўғри, ҳеч ким жаннатга амали билан кира олмайди. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам жаннатга амаллари билан кирмасликларини айтганлар. Барчамиз иншааллоҳ Аллоҳнинг раҳмати билан кирамиз. Аммо шуни билишимиз керакки, Аллоҳнинг раҳматини солиҳ амалчалик жалб қиладиган ҳеч нарса йўқ!

Агар биз чиройли гумонга таяниб амални тарк қилганимизда Аллоҳнинг шариат ва ибодатлар билан пайғамбарлар юборишидан маъно қолмаган бўлар эди. Инсонларга: «Сизнинг раҳмли Роббингиз бор. Истаганингизни қилаверинг!», дейилар эди.

Ҳадисда ақидавий дарслардан бир буюк дарс бор. Инсонлар қанчалар гуноҳкор бўлмасин, дўзахий эканлигига қатъий ҳукм қилмаслик. Биз гуноҳни ёки фожирликни ёмонлигини айтамиз, уни хато деймиз, Аллоҳ ва Расулининг йўлига зид иш деймиз. Биз амалга ҳукм қила оламиз, амални қилувчига эмас.

Жаннат ва дўзах Аллоҳнинг қўлида. Кимни дўзахга киритса адолати билан киритган бўлади. Кимни жаннатга киритса раҳмати билан киритган бўлади!

Одобланайлик!

Абдулқодир Полвонов тайёрлади

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фақат Рамазончи бўлишдан эҳтиёт бўлингИнсонларни ибодатдаги аҳволини кузатган инсон уларнинг кўпчилигини Рамазон вақтида ибодатга қаттиқ берилганини ва давоми...

2589 10:30 / 22.05.2021
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сизга муборак Рамазон ойи келди. Аллоҳ азза ва жалла сизга унинг рўзасини давоми...

2351 21:00 / 25.04.2020
Кеч киргач, Риёҳ аёлини синаш учун уйқуга кетди. Кечанинг чорак қисмини қиёмда ўтказган аёл .Туринг, эй Риёҳ, деб, эрини тунги намозга уйғотди. Риёҳ .Ҳозир тураман,, давоми...

3744 08:00 / 28.07.2020
Абу Атийянинг ўғли Ҳаммод ибн Саид айтади .Отам Абу Атийянинг ўлими яқинлашганда бир оз бетоқат бўлдилар. У кишига .Ўлимдан қўрқяпсизми, дейишди. Отам шундай жавоб давоми...

3523 07:30 / 10.04.2019