1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Туркиядаги масжидларда ижтимоий масофа бекор қилинди

18:50 / 15.11.2021 2403 pdf Ўқиш режими + -

Туркия Дин ишлари бўйича бошқармаси (Diyanet) 2020 йилда масжидларда намоз ўқиш учун жорий қилинган ижтимоий масофани сақлаш қоидасини бекор қилди. Бу ҳақда Диёнат раҳбари Али Эрбаш 2021 йил 12 ноябр куни маълум қилди, дея хабар беради Daily Sabah.

Эрбаш фармонига кўра, намоз ўқиш вақтида мўминлар бир-бирига имкон қадар яқин бўлиб, намозни хавфсиз тартибда ўқиши мумкин. У диндорларни гигиена қоидаларини унутмасликка ва намоз вақтида ниқоб тақишда давом этишга чақирди.

Диёнат раҳбари Туркиядаги масжидларда пандемия сабабли муаммолар йўқлигини таъкидлаб, буни масжидлар ходимлари ва диндорларнинг хушёрлиги билан боғлади. Унинг сўзларига кўра, масжидларда ижтимоий масофа бекор қилинишига сабаб қишнинг яқинлашиб келаётгани, кўчада намоз ўқишнинг ноқулайлиги ва Туркияда коронавирусга қарши эмлашлар сонининг ортиб бораётганидир дея таъкидлаган.

Пандемиянинг дастлабки кунларида Туркиядаги масжидлар намоз ўқиш учун ёпилган эди, аммо улар 2020 йилнинг май ойида қайта очилиб, мусулмонларни ижтимоий масофа сақлаб намоз ўқишга мажбур қилган эди. Аммо мусулмонларга фарз бўлган жума намозини ўқишда чекловларга риоя қилган ҳолда масжидларга жойлаштира олмагани учун қийин бўлиб қолди.

10 ноябрь куни Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги 27 259 та янги инфекция ҳолати ҳақида хабар берган. Ҳозирда Туркияда 50 миллионга яқин одам тўлиқ эмланганлиги ҳисобга олинган. Аммо касалланиш кунлик сони ҳали ҳануз сақланиб қолмоқда.

Манба
islam.ru
Мавзуга оид мақолалар
Бутунжаҳон Ислом таълим, илм ва маданият ташкилоти ISESCO Қатар пойтахти Доҳани 2021 йилда Ислом оламининг маданий пойтахти сифатида танлади. Бу ҳақда АлҚудс АлАрабий давоми...

2196 08:00 / 03.03.2021
quotБуюк Британия пойтахти аҳолисининг аксари мусулмон бўлган кўпгина мамлакатларнинг пойтахтидан Исломийроқдирquot, дейди Мавлоно Саид Ризо Ризви. Бу ҳақда Saudi Gazette давоми...

4720 15:00 / 10.10.2018
Al Hilalrdquo исломий банки Қозоғистонда илк исломий ипотекани йўлга қўйди. Бу ҳақда Қозоғистон мусулмонлар идораси маълум қилди.Исломий молиялаштириш тамойилларига давоми...

2710 18:49 / 05.10.2018
Бугун, 29 декабр куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган давоми...

1160 19:45 / 29.12.2025