1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Мен дин кишиларини ёмон кўраман

17:00 / 15.11.2021 4125 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ишхонамга бир қиз кириб келди. Бир қарашда кийиниши мени унча ажаблантирмади.

Лекин унинг кўзида одамнинг раҳмини келтирадиган маҳзунлик ва ҳайронликка гувоҳ бўлдим. Мендан яхшилик умидида у ўз дарду ҳасратини тўкиб солди.

Уни узоқ тингладим ва Францияда таълим олган араб қизи эканини, исломдан бирор нарса билмаслигини тушундим.

Унга ҳақиқатларни тушунтира, шубҳаларига раддия бера ва саволларига жавоб қила бошладим. Унинг онгига қуйилган миссионер ва мусташриқларнинг ёлғонларини йўққа чиқара олдим. Бу билан мақсадимга эришаёздим.

Суҳбат асносида, ғарбнинг ҳозирги цивилизацияси аёлларни оч ва шаҳватли кўзларни алдайдиган лаққа гўшт ўлароқ тавсифлашини ва у оила муҳитидаги иффат, чирой ва сакинатни билмаслигини ҳам қистириб ўтдим.

Талаба қиз кетишга изн сўради ва мен изн бердим.

Қиздан сўнг тақводорлик белгилари намоён бир ёш йигит ҳузуримга кирди ва шиддат билан: «Бу ифлос бу ерга нима мақсадда келибди?» деди. Мен: «Табиб соғломлардан олдин хасталарни қабул қилади. Унинг иши шу», дедим.

«Табиий, унга ҳижоб ўрашни насиҳат қилгандирсиз?» деди.

«Иш сиз ўйлагандан каттароқ, ўғлим. Олдин жуда муҳим муқаддималар лозим. Унда Аллоҳга ва охират кунига иймон, Китоб ва Суннатда ваҳий нозил этган ишларга, ҳамда ибодат ва ахлоқ соҳасидаги исломнинг асосий рукнларига итоат керак», дедим.

У: «Буларнинг барчаси ҳижобни маън этолмайди», дея сўзимни бўлди.

Мен сокинлик билан дедим: «Унинг роҳиба кийимида, лекин қалби ягона Аллоҳдан холи ва ҳаёти рукуъ ва саждани билмаган ҳолда келиши мени севинтирмайди».

У яна бир бор сўзимни бўлмоқчи бўлди.

Шунда унга қатъият билан дедим: «Мен сизлар қилаётгандек исломнинг этагидан тортмайман! Олдин унинг асосини мустаҳкамлаб, кейин биносини қураман. Ўзим ирода қилганимни ҳикмат билан етказаман».

У қиз икки хафтадан кейин олдингидан кўра яхшироқ кийимда келди.

Бошини енгил рўмол билан ёпиб олибди. Саволларини берди ва мен ҳам жавобларни бера бошладим. Сўнг: «Нега яқинроғингиздаги масжидга бормайсиз?» дедим. Лекин саволимдан пушаймон бўлдим.

Чунки масжидлар аёлларга маън этилгани ёдимга тушиб қолди.

Лекин қиз бирданига: «Мен дин кишиларини ёмон кўраман. Уларни эшитишни хоҳламайман», деб қолди.

- Нима учун?

- Уларнинг қалби қаттиқ, дийдаси қотган. Бизни назарга илмай, беписанд муомала қилишади, - деди.

Шу пайт Ҳамза розияллоҳу анҳунинг жигарларини чайнаб, исломни қаттиқ ҳақорат қилган Абу Суфённинг хотини Ҳинд негадир хаёлимдан ўтди. У Расулуллоҳни танимасди.

Вақтики, у зотни таниб, яқиндан билиб иймон келтиргандан кейин бу сўзларни айтганди: «Ё Расулуллоҳ, Аллоҳга қасамки, таҳқирлаш учун олдин ер юзида сизнинг чодир аҳлингиздан кўра маъқул чодир аҳли йўқ эди. Энди бугун иззат-икром қилиш учун менга сизнинг чодир аҳлингиздан кўра маҳбуброқ чодир аҳли йўқдир».

Қаранг, Расули акрам қалбларидан отилиб чиққан меҳр қалбларни бир ҳолдан иккинчи ҳолга ўзгартирди.

Динга чақирувчилар ўз пайғамбаридан қачон узоқлаштириш ўрнига яқинлаштиришни, нафратлантириш ўрнига севинтиришни ўрганишаркин?

Шайх Муҳаммад Ғаззолий, «Аччиқ ҳақиқат» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юсуф ибн Асбот айтади .Масжидда эдим. Суфён Саврий менга .Эй Юсуф, таҳорат қилишга тоза сув олиб келгин,, дедилар. Сувни мендан ўнг қўл билан олиб, чап қўлларини давоми...

3407 08:00 / 16.03.2020
Отаси вафот этганидан кейин мусулмон фарзанд отасининг акаукаларини худди отасини эъзозлагандек эъзозлаши, уларни ота ўрнида кўриши лозимлиги шариатимизнинг давоми...

4273 16:02 / 03.12.2018
Қуръони Каримда ёлғончиларга қиёмат куни аламли азоблар бўлиши уқдирилади.Аллоҳ таоло Наҳл сурасида марҳамат қилади .Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиш учун давоми...

3597 10:00 / 01.06.2019
Аллоҳ таоло.Эй иймон келтирганлар, сиздан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам, рўза фарз қилинди, шоядки, тақво қилсангиз,, деган Бақара сураси, давоми...

5244 19:40 / 03.05.2019
Аудиолар

210851 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130115 14:35 / 11.08.2021