Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (159-Дарс) Ҳаром қилувчи такбир

19:00 / 04.11.2021 5586 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

فَرْضُهَا: التَّحْرِيمَةُ، وَالْقِيامُ، وَقِرَاءَةُ آيَةٍ فِي كُلٍّ مِن رَكْعَتَيِ الْفَرْضِ، وَفِي كُلٍّ مِنْ رَكَعَاتِ الْوِتْرِ وَالنَّفْلِ.

وَالْمُكْتَفِي بِهَا مُسِيءٌ. وَعِنْدَهُمَا آيَةٌ طَوِيلَةٌ، أَوْ ثَلَاثٌ قِصَارٌ. وَالرُّكُوعُ، وَالسُّجُودُ بِالْجَبْهَةِ وَالْأَنْفِ، وَبِهِ يُفْتَى. وَالْقَعْدَةُ الْأَخِيرَةُ قَدْرَ التَّشَهُّدِ، وَالْخُرُوجُ بِصُنْعِهِ.

Намознинг фарзи: таҳрима, қиём, фарзнинг икки ракъатининг ҳар бирида ҳамда витр ва нафлнинг ҳар бир ракъатида бир оят қироат қилиш.

Ўша бир оят билан кифояланган гуноҳкордир. Икковларининг наздида бир узун ёки уч қисқа оят қироат қилиш, рукуъ, пешона ва бурун ила сажда қилиш. Фатво шунга берилган. Ташаҳҳуд миқдорича охирги қаъдада ўтириш. Намоздан чиқиш намозхоннинг амали ила.

Бу жумлаларда намознинг ичидаги фарзлари ҳақида сўз юритилмоқда. Келинг, уларни бирма-бир, батафсил ўрганиб чиқайлик. Ҳар бир ҳукмнинг шаръий далили билан ҳам қўлдан келганича танишайлик.

Намознинг фарзи (қуйидагилардан иборат):

1. Таҳрима.

Бу ердаги «таҳрима» намозни бошлашда айтиладиган такбирдир. Уни «такбири таҳрима», яъни «ҳаром қилувчи такбир» дейиш одат бўлиб қолган, чунки намоз ўқишни ният қилиб, «Аллоҳу акбар!» деб такбир айтиш билан намоз ўқувчига ушбу такбир айтишдан олдин ҳалол бўлган ишлар ҳаром бўлади. Намознинг ичида улардан ҳеч бирини қила олмайди.

Намозхон тик турган ҳолида ўзи эшитадиган қилиб, араб тилида «Аллоҳу акбар!» дейди. Такбирнинг бошқа тилдаги маъносини айтса бўлмайди. Имом қавмнинг баъзиси эшитадиган даражада такбир айтади. Такбирсиз намоз бўлмайди. Соқов бўлса, узри қабул бўлади.

Такбирнинг фарзлигига далиллар:

Аллоҳ таоло Муддассир сурасида:

وَرَبَّكَ فَكَبِّرْ

«Ва Роббингни улуғла!» деган (3-оят).

عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مِفْتَاحُ الصَّلَاةِ الطُّهُورُ، وَتَحْرِيمُهَا التَّكْبِيرُ، وَتَحْلِيلُهَا التَّسْلِيمُ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Намознинг калити покликдир, унинг (бошқа ишларни) ҳаром қилувчиси такбирдир, ҳалол қилувчиси эса саломдир», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِنَّ هَذِهِ الصَّلَاةَ لَا يَحِلُّ فِيهَا شَيْءٌ مِنْ كَلَامِ النَّاسِ، إِنَّمَا هُوَ التَّسْبِيحُ وَالتَّكْبِيرُ وَقِرَاءَةُ الْقُرْآنِ». رَوَاهُ مُسْلِمٍ وَأَبِي دَاوُدَ وَأَحْمَدَ.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, бу намозда одамларнинг каломидан ҳеч нарса мумкин эмас. У фақат тасбеҳ, такбир ва Қуръон қироатидан иборатдир», дедилар».

Муслим, Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилишган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни нотўғри ўқиган одамга намозни ўргата туриб, жумладан, «Қачон намозга турсанг, такбир айт», деганлар.

 

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Қазои ҳожат қилмоқчи бўлган шахс Аллоҳ таолонинг исми ёзилган, шунингдек, малоикалар, .Азийз,, .Карим,, .Муҳаммад,, .Аҳмад,га ўхшаш улуғ исмлар ёзилган нарсаларни давоми...

4844 16:16 / 22.04.2021
Қорамолнинг сони Чиқариладиган закот 1 тадан 29 тагача Закот йўқ. 30 тадан 39 тагача Бир ёшли эркак ёки урғочи бузоқ. 40 тадан 59 давоми...

2336 19:00 / 08.08.2024
Замон ўтиши билан эски китобларни тушуниш қийинлашиб борди. Бунга бир қанча сабаблар бор. Жумладан, одамларнинг диний билим савияси пасайгани, тилда юз берган давоми...

5917 18:30 / 21.06.2019
. ,. . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким намозда қайт қилса ёки бурни қонаса, бурилиб чиқсин, давоми...

3720 00:00 / 11.11.2022