1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Миср масжидларида «Болалар ҳуқуқлари» номли таълим лойиҳаси бошланади

15:47 / 03.11.2021 2005 pdf Ўқиш режими + -

Миср Жамғармалар вазирлиги болаларни ўқитиш учун «Болалар ҳуқуқлари» таълим лойиҳасини бошлади. Бу ҳақда youm7 манбаси хабар берди.

Миср Вақфлар вазирлигининг асосий мақсади болаларнинг таълимини оширишдан иборат бўлиб, ушбу лойиҳанинг мавзулари диний жиҳатлар билан чекланиб қолмайди, балки ижтимоий, тарихий, адабий, психологик ва илмий мавзуларни ҳам ўз ичига олган.

Маълумотларга кўра, ушбу таълимда болани ўзаро таъсири ва иштирок этиши орқали мавзуни тушуниши, унга таъсир қиладиган интерактив модел орқали ишлайди.

Ушбу лойиҳа доирасида иштирокчи болалар учун бир қатор ҳикоялар ва бадиий маҳорат дарслари ўтказилади.

«Болалар ҳуқуқлари» лойиҳасининг мақсадли ёш гуруҳи 6 ёшдан 9 ёшгача ва 9 ёшдан 14 ёшгача мўлжалланган. Ушбу лойиҳа тақдимотида Вақфлар вазирлигидан кўп сонли воиз ва имомлар, шунингдек, Мисрдаги махсус болалар журналлари ва нашрлари муаллифлари иштирок этадилар.

Жамғармалар вазирлиги тез орада Миср масжидларида ушбу курслар ва семинарларга болаларни онлайн тарзда қандай рўйхатдан ўтказишни эълон қилади.

Миср Жамғармалар вазири Муҳаммад Мухтор Жума Жамғармалар вазирлигининг оммавий ахборот воситалари ва болалар маданияти бўйича маълумотга эга бўлган, мамлакатдаги бир қанча етакчи болалар журналларига муҳаррир бўлган Ҳоди Ҳамидни лавозимга тайинлади.

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Муҳтожлар сонини камайтириш бўйича иш олиб борган Оксфорддаги масжид янги озиқовқат банкини очди. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар берди. Бу эса ўз навбатида давоми...

1845 08:00 / 25.02.2021
Жанубий Африка пойтахти Кейптаунда вафот этган мусулмонлар сонининг кўпайгани сабабли, бир аср мобайнида ёпиқ бўлган эски қабристон қайта очилади. Бу ҳақда шаҳар давоми...

2123 12:30 / 21.02.2021
Индонезияда .Шайх Зайд, масжидининг нусхаси қурилади. Бу ҳақда islam.ru сайти хабар беради.Амирликнинг энг юқори мартабали амалдорлари Индонезиядаги .Шайх Зайд, давоми...

1674 14:30 / 10.03.2021
20242028 йилларда Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларининг 21 та туманида қишлоқлар инфратузилмаси яхшиланади. Бунинг учун Ислом тараққиёт банкидан 20 йил давоми...

1670 12:20 / 01.04.2024