Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (158-дарс). Агар таклиф қилишса, қабул қилинг!

20:00 / 29.10.2021 3496 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

579. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч ким бировнинг ҳайвонини унинг изнисиз соғмасин. Бирортангиз ўз ичимлик идишининг синдирилиб, озуқаси зое бўлишини хоҳлармиди? Албатта, ҳайвонларнинг елинларида уларнинг озуқалари сақланади. Ҳеч ким бировнинг ҳайвонини унинг изнисиз соғмасин»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

580. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча озиқ тишли йиртқичлар ва тирноқли қушлар(нинг гўштини ейиш)дан қайтардилар».

Муслим ривоят қилган.

581. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар таклиф қилинсангиз, қабул қилинг»дедилар».

Ибн Умар никоҳ тўйига ҳам, бошқа маросимга ҳам рўзадор ҳолида келар эди.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
76. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Уч кишилик гуруҳ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари уйларига Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

6841 11:27 / 14.12.2018
Сийрат илми олимларининг таъкидлашларича, Қурайш кофирлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қатл қилишга келишганлар. Бу ёвуз ниятларини амалга ошириш давоми...

4935 16:01 / 23.12.2017
.Муҳаббат, сўзи .ҳубб, сўзининг ўзагидан олинган бўлиб, аслида лозим тутиш ва сабот маъноларини англатади. Бирор нарсага муҳаббат қўйган одам мазкур маҳбубни лозим давоми...

8553 10:47 / 01.04.2017
669. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим .Ким Аллоҳнинг китобидан бир давоми...

1584 19:00 / 02 май
Аудиолар

213674 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар