1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Қадар: Сиз, 200 миллион иштирокчидан танлаб олингансиз!

09:00 / 28.10.2021 2856 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эркакнинг суюқлиги бўлган сперма  таркибида 200 миллионта сперматозоид (митти ҳайвончалар) мавжуд. Агар мантиқий фикрлайдиган бўлсак, шу митти ҳайвончаларнинг ҳаммаси онанинг бачадонидаги тухум ҳужайра билан қўшилса, 200 миллионта ҳомила пайдо бўлган бўлар эди. Шунча митти ҳайвонча эрдан аёл жинсига ўтиб, бачадон сари ҳаракатланади. Шулардан фақатгина 50 таси тирик қолади. Қолганлари эса, чарчоқ, таслим бўлиш ва бошқа сабаблар туфайли ярим йўлда ҳалок бўлади. Тирик қолган 50 та ҳайвончадан фақатгина биттаси маррага етиб бориб, аёлнинг тухум ҳужайраси билан қўшилади. Ана ўша ғалаба қозонган миттигина ҳайвонча — мен, сиз ва ҳар биримиз.

Сиз бачадонда юз берган улкан кураш ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?

Ўша ерда ҳаракат қилаётганингизда кўзингиз, қўлингиз, оёқларингиз, бошингиз йўқ эди. Шундай бўлсада, сиз ғалаба қозонгансиз.

Ўша ерда ҳаракат қилаётганингизда дипломингиз, ақлингиз йўқ эди. Шундай бўлсада сиз ғалаба қозонгансиз.

Ўша ерда ҳаракат қилаётганингизда илмингиз йўқ эди. Бирорта инсон сизга кўмак бермади. Шундай бўлсада сиз ғалаб қозондингиз. Нима учун?

Чунки Аллоҳ таола миллионлаб митти ҳайвончалар ичидан сизни танлаб олди. Қолаверса, югураётганингизда сизда аниқ йўналиш бор эди. Шунда сиз ақл билан ҳаракатланиб, маррага етиб бордингиз, охир-оқибат ғалаба қозондингиз.

Кўплаб ҳомилалар она қорнидаёқ вафот этадилар, лекин сиз у ерда тирик қолдингиз.

Кўплаб ҳомилалар туғилиш жараёнида вафот этадилар, лекин сиз соғ саломат дунёга келдингиз.

Дунёга келган кўплаб чақалоқлар 5 ёшга етиб-етмай вафот этадилар, лекин сиз соғ саломат яшаб улғайяпсиз.

5 ёшдан ўтган болалар ҳам очлик ёки бирор касаллик сабаб вафот этадилар. Аммо сиз очлик ва турли касалликлардан омонда қолиб яшаяпсиз.

Бошингизга бирор ташвиш тушса, ўксинасиз, ғам чекасиз тушкунликка тушасиз. Нега ўзингизни зиёнга учраган деб ҳисоблаяпсиз?

Ёки ўзингизга бўлган ишончни йўқотдингизми?

Ёки умидни қўлдан бой бердингизми?

Ахир бугун сизнинг содиқ дўстларингиз, дипломларингиз, ҳамма нарсангиз борку. Оёқ-қўлларингиз, сезги аъзоларингиз ишлаяптику, илм олгансизку, режа тузиш учун сизда ақл борку, сиз бачадон ичида ётганингизда, ҳеч қандай имкон йўқлигида, сизга ёрдам берган Зот — Аллоҳ шу ҳолингизда ташлаб қўярмиди!

Ёдингиздами, митти ҳайвонча ҳолингизда курашган эдингиз, таслим бўлмаганингиз учун ҳозир яшаяпсиз, энди нега ҳаракатдан тўхтадингиз!

Нега яшашни истамайман, деб умидсиз бўляпсиз!

Нега ҳамма нарсани қўлдан бой бердим, деб ўйлаяпсиз!

Ахир мўмин-мусулмон инсон, умидсиз бўлмайдику. Чунки бизнинг Роббимиз бор. У бизни кўриб, муҳофаза қилиб, ҳар вақт ва ҳар жойда ризқимизни етказиб, гуноҳ ва хатоларимизни яшириб, ҳидоятидан баҳраманд қилиб турибди.

Аллоҳ таоло:

وَلَقَدْ نَعْلَمُ أَنَّكَ يَضِيقُ صَدْرُكَ بِمَا يَقُولُونَ
فَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ وَكُن مِّنَ السَّاجِدِينَ
وَاعْبُدْ رَبَّكَ حَتَّى يَأْتِيَكَ الْيَقِينُ

«Батаҳқиқ, уларнинг айтаётганларидан сенинг кўксинг сиқилишини Биз яхши билурмиз.

Бас, Роббингни ҳамди ила поклаб ёд эт ва сажда қилувчилардан бўл.

Ва сенга аниқ нарса (ўлим) келгунича, Роббингга ибодат қил» деган. (Ҳижр сураси, 97-98-99 оятлар).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларига бирор ташвиш тушса, дарҳол намозга киришар ва Аллоҳ таолодан мадад сўрар эдилар.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтадилар:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирсам, у зот беморликдан қийланаётган эканлар.

«Эй, Аллоҳнинг Расули, сиз беморликдан қаттиқ қийланмоқдасизку?!» дедим.

«Шундоқ. Албатта, мен беморликдан сизлардан икки кишининг қийланганича қийланурман», дедилар.

«Сизга икки ҳисса ажр бўлиши учун шундоқдир-да?» дедим.

«Шундоқ. Худди шундоқ. Қай бир мусулмонга бирор мусибат етса, бирор тикон кирса ҳам, албатта, Аллоҳ унинг сабабидан ўша банданинг ёмонликларини худди дарахт ўз баргларини тўкканидек тўкадир», дедилар У зот».

Икки шайх ривоят қилишган.

Аллоҳ таоло барчамизни мусибатга сабр қиладиган, бошига бирор ташвиш тушса, дарҳол намоз ўқиб, Ўзидан ёрдам сўрайдиган бандалардан айласин! У Зот Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин! Омин!

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади  

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Калифорния университети профессори Ричард Ротшилднинг таъкидлашича, пульсар юлдузлар юлдузларнинг портлаши натижасида шаклланади ва у юлдузлар улкан миқдорда давоми...

2393 11:00 / 08.05.2021
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар.Даволанадиган нарсаларингизнинг энг афзали қон олдириш билан денгиз қустидир. Ютқинчоқ яллиғланганда болаларингизни давоми...

2707 16:00 / 19.11.2021
тўртинчи мақола Йўғон ичагимиздаги бактериялар.Одам йўғон ичагининг узунлиги 1,52 м бўлса, диаметри ингичка ичакка нисбатан икки ҳисса катта. Унинг девори эса давоми...

2127 11:00 / 11.02.2021
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .У Зот сизларга дин этиб, Ўзи Нуҳга васият қилган ва сенга ваҳий қилган ҳамда Иброҳим, давоми...

3217 12:37 / 05.02.2022
Аудиолар

135099 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55375 14:35 / 11.08.2021