1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий ҳазратлари юрт келажаги ва фарзандлар бахти учун хизмат қиладиган муносиб номзодга овоз бердилар

12:39 / 24.10.2021 1755 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон тараққиёти ва фаровонлигини таъминлашда Президент сайлови муҳим воқеа ҳисобланади. Бугун, 24 октябрь куни мана шундай тарихий жараёнда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ҳам иштирок этдилар.
Таъкидлаш жоизки, сайловлар очиқлик ва шаффофлик асосида янада файзли ўтмоқда. Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 41-сайлов участкасига келиб, муносиб номзодга овоз бердилар.
Шундан сўнг, муфтий ҳазратлари ушбу участка масъуллари билан суҳбат қуриб, мамлакатимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик ва сайлов жараёнлари муваффақиятли ўтишини тилаб, жумладан шундай дедилар:
– Аллоҳ таолога шукрки, бугун тарихий воқеада иштирок этиш бахтига муяссар бўлдик. У ҳам бўлса, Ўзбекистон Президентлигига муносиб номзодга овоз бериш кунидир. Мен ҳам мана шундай бир юртнинг фуқароси сифатида, диёрини севувчи мусулмон ўлароқ овоз беришда иштирок этмоқдаман. Умид қиламизки, азизлар ҳар бир нарса ниятга боғлиқдир. Имом Бухорий ҳазратлари ривоят қилган ҳадиси шарифда, Пайғамбаримиз алайҳиссаллом, барча ишлар ниятга боғлиқдир, деб марҳамат қилганлар. Шундай экан биз ҳам муносиб номзодга яхши ният ила овоз бердик. Ҳар бир мўмин-мусулмоннинг яхши ният ила муносиб номзодга овоз бериши яхшилик йўлидаги ҳамкорлигидир.
Ҳақ таоло Қуръони каримда: “Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳамкорлик қилмангиз!”, деб баён қилган (Моида, 2).
Шундай экан, биз яхшилик йўлида бир-биримизга ёрдам бермоқдамиз. Аллоҳ таоло муносиб номзодни юртимиз, халқимиз ва келажагимиз учун хизмат қилишда Ўзи мададкор бўлсин...
Бугунги овоз бериш жараёнларида диний соҳа ходимлари, айниқса, имом-хатиблар ва мударрислар ҳам фаол иштирок этиб, барчага намуна бўлганларини алоҳида қайд этиш керак.
Бу йилги Президент сайлови миллий ва халқаро тамойиллар асосида, сайловчиларнинг юқори даражада иштирок этиши билан янада файзли ўтмоқда. Зеро, сайловчилар фаоллиги миллат ҳамжиҳатлигини, ўз юртига бўлган ишончни, олиб борилаётган сиёсатни қўллаб-қувватланишини яққол намоён этади.
Дарҳақиқат, охирги йиллардаги диний-маърифий соҳадаги улкан ўзгаришлар ва хайрли ислоҳотлар натижасида янги масжид-мадрасаларнинг очилиши, мўмин-мусулмонларга кенг имкониятлар берилиши Аллоҳ таолонинг юртимизга берган улуғ неъматлари бўлди.
Бугунги сайловларда мўмин-мусулмонларимизда келажакка бўлган ишонч ва мамлакат тақдирига дахлдорлик ҳисси янада ортганини яққол кўриш мумкин.
Аллоҳ таоло мамлакатимиз тинчлигини барқарор ва халқимиз фаравонлигини янада зиёда айласин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Кейинги йил Нижневартовскда янги қурилаётган масжиднинг очилиши режалаштирилмоқда. Бу ишлар Волга Болгарияси томонидан Ислом дини қабул қилинганлигининг 1100 давоми...

1826 20:06 / 12.06.2021
2025 йил октябр ойида Қозоғистон давлатида 2халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада иштирок этиш учун .Кўкалдош, ўрта махсус ислом билим юрти давоми...

1065 17:07 / 14.10.2025
Президент Шавкат Мирзиёев 24 август куни Самарқанд вилоятига келди.Давлатимиз раҳбари аввало Пайариқ туманига бориб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. давоми...

1520 15:24 / 24.08.2023
БМТ маълумотларига кўра, ҳар куни ишлаб чиқарилаётган озиқовқат маҳсулотларининг учдан бир қисми исроф қилинади ёки тайёрлаш жараёнида чиқитга давоми...

1754 14:25 / 29.09.2020