1447 йил 18 шаъбон | 2026 йил 06 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Quran Majeed иловасидан хитойлик мусулмонлар энди фойдалана олмайди

18:41 / 16.10.2021 2475 pdf Ўқиш режими + -

Apple компанияси Хитойнинг талабига биноан App Store’дан Quran Majeed иловасини ўчириб ташлади. Бу ҳақда azon.uz сайти bbc.com манбасига таяниб, хабар берди. Эндиликда Хитой ҳудудида ушбу иловадан фойдаланиб бўлмайди.

Хитой расмийлари ўз талабини «ноқонуний диний матнларнинг жойлаштирилганлиги» билан изоҳлаган. Расмийлар Би-би-сининг ушбу ҳолат бўйича йўллаган сўровига жавоб қайтармаган. Apple компанияси эса баъзи ҳолатларда мамлакатлар ҳукуматларининг позициясини маъқулламаса-да, маҳаллий қонунларни ҳурмат қилишга мажбурлигини билдирган.

Хитойда бир миллионга яқин киши Quran Majeed иловасидан фойдаланиб келар эди, бутун дунёдаги фойдаланувчилар сони эса 35 миллиондан зиёд.

Хитой ҳукумати исломни дин сифатида расман тан олади. Quran Majeed иловасида айнан қандай «ноқонуний матн» борлиги ҳозирча номаълум.

Манба: azon.uz

Манба
Azon.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юртимизнинг таниқли уламолари Қашқадарё вилоятидаги сафарлари давомида эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиб, ҳадиси шарифда айтилганидек, кишиларнинг қалбига давоми...

119491 21:00 / 05.08.2021
Куни кеча Саудия Арабистони Жидда шаҳрида бошланган Қуръони карим мусобақасида мамалакатнинг 21 та университети, давлат ва нодавлат коллежларининг жами 500 нафар давоми...

2458 10:50 / 21.01.2019
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан республикамизнинг олис ҳудудларида фаолият юритаётган 50 нафарга давоми...

1312 20:20 / 10.10.2024
Украинада Рамазон ва Қурбон ҳайитлари давлат байрамларига айланади. Aгар президент Владимир Зеленский шу ҳақдаги фармонни имзоласа, бутун мамлакат Қурбон ва давоми...

1687 12:03 / 19.05.2020