1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Австралиядаги мусулмонлар коронавирусга қарши эмлашни кўриб чиқишга чақиришди

15:10 / 15.10.2021 2166 pdf Ўқиш режими + -

Австралиялик муслима аёл коронавирус ўз отасини тўшакка ётқизиб қўйгани ва беморни кислород аппаратларига қарам қилгани ҳақида гапириб берди.

Элла Зейннинг сўзларига кўра, отаси Зейн Тиба, Мелбурнлик ҳурматли ишбилармон мусулмонлардан бири. Йигирма кун бўлдики, бемор ЭКМО аппаратида кома ҳолатида ётибди.

Вирус билан касалланган бемор Зейн коронавирусга қарши эмланмаган, гарчи у эмлашга қарши бўлмаса ҳам, вазиятни кутиб туришга ва касаллик билан боғлиқ ҳолатлар қандай ривожланишини кўришга қарор қилган. Натижада у ўпкасининг жиддий шикастланиши билан реанимацияда ётибди.

Мусулмон табиб Аҳмад Али ватандошларига ўз саломатликлари ҳақида ўйлашлари учун Австралия касалхонасининг реанимация бўлимидан тўғридан-тўғри видео хабар ёзишга қарор қилди. Бу ҳақда IslamNews манбаси ABC телеканалига таяниб, хабар берди.

Шифокор видеомурожаатида реанимация бўлимида коронавирус билан касалланган ўн учта кома ҳолатида ётган беморни кўрсатди. Уларнинг ҳаммаси коронавирусга қарши эмланмаган. Ушбу 13 бемордан 12 нафари араб ёки турк миллатига мансуб. Доктор Алининг фикрича, ушбу ҳолат Австралиянинг иммигрантлар жамоасида эҳтиёт чораларига етарлича эътибор берилмаганлигини кўрсатади, дея таъкидлаган.

Унинг сўзларига кўра, агар сиз умуман Виктория штати статистикасига қарасангиз, коронавирус билан реанимацияда даволанган беморларнинг 90 фоизи эмланмаган.

Манба
mynamaz.ru
Мавзуга оид мақолалар
Шайха Марям mdash Қуръонни ўргатишдаги кўплаб фаолияти билан танилган ва Сенегалда энг йирик Қуръон ўқув марказига асос солган муслима аёлдир..Sahra Media, нинг хабарига давоми...

2087 15:20 / 28.12.2020
Буюк Британиядаги .Maidenhead, масжиди 12 декабрь шанба куни Британиянинг энг яхши масжидларини танлаш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Maidenhead Advertiser сайти хабар давоми...

2361 14:26 / 12.12.2020
Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртига АлАзҳар шайхлари, Ҳадис илми мактаби устозлари Шайх Жамолиддин Ҳошим ва Шайх Маҳмуд Абдуллоҳ ташриф буюрди.Меҳмонлар давоми...

2622 14:30 / 06.12.2021
Кимки Қуръон ўқувчидир, азоб бўлмас,Яна Қуръон ўргатганга ҳисоб бўлмас.Маъно билган зотга пардаҳижоб бўлмас,Васли аён бўлсин десанг, Қуръон ўқи.Мирзо Кенжабек давоми...

1609 19:30 / 11.02.2021