1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Масжидул-Ҳаром ҳақида айрим маълумотлар

14:00 / 01.10.2021 12074 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида жойлашган энг мўътабар ва улкан масжид Масжидул-Ҳаром (Байтул-Ҳаром) деб аталади. Бундай ном олишига масжид ва унинг атрофида ҳар хил гуноҳ ва ёмон ишлар, уруш қилиш, қон тўкиш, ов овлаш, кўкатларни юлиш, дарахтларни кесиш-синдириш каби ишлар ҳаром этилгани сабаб бўлган. Бу ҳукм фақат Каъба атрофидаги Масжидул Ҳаромгина эмас, балки Маккаи Мукаррама атрофидаги белгиланган муайян ҳудудга тегишли.

1. Масжиднинг умумий майдони 1 миллион кв.метрни ташкил этади.

2. Масжид ҳудуди 2 миллион кишини сиғдиради.

3. Йилига 20 миллион зиёратчини қабул қилади.

4. Туну кун, 24 соат давомида очиқ бўлади.

5. Ҳеч қачон қулфланмайди.

6. 1800 та фаррош, тозалик ходимлари ишлайди. 7. 40 та электр токида ишлайдиган тозалаш машиналари ишлайди.

8. 60 та ташқи саҳнни тозалаш ускунаси бор.

9. 2000 та чиқиндилар учун контейнерлар бор.

10. Масжиди Ҳарам ичида 40.000 та жойнамоз солинган бўлиб, уларнинг узунлиги жамланса, Макка ва Жидда шаҳарлари ўртасидаги масофадан 89 километрга узунроқдир.

11. 13.000 сув ҳовузчаси бўлиб, кунига тўрт маротаба тозаланади.

14. 25.000та сув сақланадиган (ёмкость) катта ҳавзалар бўлиб, улар дунёдаги энг катталаридан ҳисобланади.

15. Сув таркибини текшириб туриш учун 1000та кичик таҳлил жўмраклари ўрнатилган.

16. Масжид ҳудудида  1.700.000 дона 10 литрлик замзам сувлари қўйилган сув бурчаклари ўрнатилган.

17. Ҳарамайн китоб бурчакларида 24 соат давомида мутолаа қилиш мумкин ва улар бепул хизматдир.

18. 2000 дан ортиқ буюмларни сақлаш қутилари (камера хранения) мавжуд.

19. Ҳарам ичида юзлаб махсус музлатгич ускуналари ўрнатилган.

20. Маълумотлар бўлимидан масжиднинг қайси еридан бўлсада маълумот олиш имкони яратилган.

21. 6000 та овоз кучайтиргич ўрнатилган.

22. 4 та катта овоз ускуналари бор.

23. 50 та овоз ускуналари мутахассиси ишлайди.

24. Ҳарамда Мусҳафи шарифнинг дунёнинг 25 тилидаги таржималари мавжуд.

25. Жума хутбаси 5 турли тилларга тўғридан -тўғри таржима қилиб узатилади.

26. Ёрдамга муҳтожларга алоҳида хизмат бўлимлари бор.

27. 10.000 та оддий аравачалар бепул фойдаланишга қўйилган.

28. 400та электр аравачалар мавжуд.

29. Рамазон ойида рўзадорлар учун 4.000.000 ифторлик тайёрланади.

30. Масжидул Ҳаром ичида 50.000 та, ташқарисида 50.000 та хурмо бепул тарқатилади.

31. Ифтордан сўнг дастурхонлар бир неча дақиқалар ичида йиғиштириб олинади.

Аллоҳим, Байтул Ҳаром - муқаддас уйингни асрагин, Уйингни ҳожилар ва умра зиёратчилари қаторида зиёрат қилишни бизга осон айла, муяссар эт!

Аллоҳим, масжиди Набавийда бўлиб, ҳабибинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни қабрларини зиёрат этишни ҳам насиб эт!

Бобур Аҳмад тайёрлади.


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, Аллоҳ қиёмат куни бандани Ўзига яқинлаштиради. Ҳаттоки, елкасини унинг устига қўяди ва .Бу гуноҳни биласанми, бу гуноҳни давоми...

5734 23:20 / 17.05.2017
.Исломий молиялаштириш банкдан эмас, уйдан бошланади,, дея таъкидлайди университет раҳбари ва молиявий бошқарув мураббийи доктор Мурниати давоми...

3030 16:00 / 18.03.2021
Ҳофиз ибн Ҳажар Мақдисий қозилар қозиси мансабига ўтирди. Бир куни у қозиликка ҳашаматли жамоа билан, гўзал кўринишда йўлга тушди. Ўшандаги унинг мавқесини давоми...

3569 14:00 / 17.06.2022
.Мутанаббий, саҳифасида ҳикоя қилишларича туркиялик Хайриддин афанди исмли киши бозордан ўтиб кетаётиб, узум сотиб олди ва ходимидан уйига бериб юборди. Кечқурун давоми...

3640 16:21 / 28.12.2022
Аудиолар

230213 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148791 14:35 / 11.08.2021