1446 йил 20 шаввол | 2025 йил 18 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Соатингиз неча бўлди?

15:00 / 30.09.2021 3422 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нима қилишимиздан қатъий назар орзу қиламизми, ўйлаймизми, қўрқамизми ёки вафот этамизми фарқи йўқ, вақт доимо давом этади. Нима бўлишидан қатъий назар биз хавотир олиб кутадиган имтиҳонми, муҳим суҳбатми ёки хурсандчиликда бўлиб ўтадиган тўйми доимо бундай ҳодисаларда албатта  белгиланган вақтнинг бошланиши ва тугаши бўлади. Бундай ҳолатда бизга воқеликни ўлчаш учун соатлар муҳим ҳисобланади.

Қадим замонларданоқ, биринчи қуёш ва сув соатлари пайдо бўлгандан бери, одамлар вақтни ўлчашга ҳарис бўлиб келишган. Ҳозир замонамизда турли хил товушли, товушсиз, электрон, ва замонавий-механик соат турлари мавжуд. Бу соатлар қадимги аждодларидан бири  бўлмиш клепсидра (кичик тешиги бўлган сув ёки симоб оқими ёки томчиси билан вақтни ўлчайдиган қадимий қурилма ёки соат) соатига бориб тақалади.  Клепсидра - оддий ваза симон, воқеликни ўлчаш учун бўлинмаларга ажратилган бўлиб, у икки қисмдан иборат: биридан сув оқиб туради, иккинчиси эса ўша сувни ўлчайди. Шундай қилиб қадимги инсонлар вақтни ўлчашган, у милоддан аввалги 1500 йилгача Мисрда ишлатилган.

Яна бошқа сув соатлардан бири Ҳиндистонда кашф қилинган ва у «Гатика-Янтра» (гҳатика-янтра) деб номланган. У ярим шар шаклида бўлиб, энг тагида кичик тешикчаси бўлган, одатда мис ёки кокос ёнғоғидан ясалган. Бу идиш каттароқ қозонга ўхшаш идишга солинган. Бунга юқорида айтиб ўтган идишни олишган у секин асталик билан чўкишни бошлаган. Тўлиқ чўкиб маълум вақт ўтиб энг остига етганда, овоз чиқарган ва соатбонни белгиланган вақт бўлганлиги ҳақида огоҳлантирган. Бу ускуна буддист ва ҳиндуларнинг ибодатхоналарида жуда ҳам кенг ишлатилган, кейинчалик ҳинд масжидларида ҳам кенг фойдаланилган.

13 асрда соат ясаш силсиласини янада мураккабликга олиб чиқган буюк мусулмон олими Исмоил ал-Жазари ҳазратлари Туркиянинг жануби-шарқи бўлмиш Диярбакир шаҳрида таваллуд топди. Ҳозирги замонавий соатлар ўша кишининг шарофати билан дунё юзини кўрди. Исмоил ал-Жазари жуда ҳам тақводор мусулмон бўлибгина қолмай, юқори малакали муҳандис ҳам бўлган. У ҳозирги автоматик машиналарнинг илк тушунчаларини бериб ўтган буюк шахсдир. У машиналар тарихи, айниқса қадимги юнон ва ҳинд олимларнинг қилиб ўтган технологик илмий кашфиётларидан илҳомланиб ижод қилган.

1206 йилгача ал-Жазари турли хил ўлчамда ва шаклларда соатлар ясади, ўша пайтларда Диярбакирда Артуқийлар сулоласи ҳукмронлик қилар эди. Ҳукморнлик эгаси шох Носириддин унга ал-Жазарига; «Сен тенгсиз асбоблар ясадинг ва уларни жонлантириб ишга туширдинг, буларнинг устида жуда ҳам машаққат чекдинг ва аниқлик билан ишлаб чиқдинг. Мен учун сен нимани ўрганиб, қилган бўлсанг ҳаммасини бир китобда жам қилиб ёзишингни жуда ҳам истардим» деб айтган эди. Бундай чорлов «Оқилона яратилган механик қурилмалар» китобини бу дунёга келишида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Бу китоб турли хил муҳандислик мутахассислари учун бебаҳо манба бўлиб қолди. У китоб олти тоифадаги 50 хил механик қурилмаларнинг қандай қилиб ишлаши шу жумладан, сув соатларнинг ишлаш тизимини ҳам ўз ичига қамраб олди.

Ҳозирда вақтни билишимиз қанчалик муҳим бўлса, бундан юз йиллаб олдин, мусулмонлар учун ҳам шундай муҳим бўлган ва ал-Жазарий нафақат мусулмонларнинг балки бутун дунё соатсозлик анъаналарини янада тараққий этишига улкан ҳисса қўшган.  Мусулмонлар вақт тўхтамаслигини ва ундан вақтни беҳуда сарфламасдан савобли ва яхши амалларни ишлатиш керак эканлигини жуда ҳам яхши ҳис қилишган. Шунингдек, мусулмонлар ҳар куни ўз вақтида намоз ўқиши, масжидларда азонни чақириш учун мувофиқ вақтни билишлари ва Рамазон ойида рўза тутишлари, Ҳайит байрами ёки ҳажга бориш каби ҳар йили ўтказиладиган муҳим тадбирларни кутиш ва тартибга солиш учун албатта вақтни ўлчаш учун соатлар керак бўлган. Ва бунинг устида ал-Жазарий каби олимлар, Ислом умматининг буюк шахслари бутун дунёга ўз билимларини улашиб кетишган.

«1001 Inventions» китоби асосида 

Муҳаммад Содиқ Мўмин Алий тайёрлади 

Муаллиф
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Анбиё сурасида марҳамат қилади .Куфр келтирганлар осмонлару ер битишган бўлганини, бас, уларни очганимизни ва сувдан ҳар бир тирик нарсани давоми...

3285 13:55 / 25.09.2019
Расмда квазарнинг тахминий сурати акс этган. Квазар ndash галактика ядросида пайдо бўладиган, кучли радионурланишга эга бўлган, коинотдаги энг ёрқин давоми...

2198 12:23 / 20.12.2023
Расм ҳақида бир ўйлаб кўринг. Самолёт кабинасидаги жиҳозларнинг кўплигини кўряпсизми Мураккаб ҳисоблагичлар, мониторлар ва ҳоказо. Буларнинг ҳаммаси фақат учиш давоми...

5199 15:00 / 10.01.2021
Эркакнинг суюқлиги бўлган сперма таркибида 200 миллионта сперматозоид митти ҳайвончалар мавжуд. Агар мантиқий фикрлайдиган бўлсак, шу митти ҳайвончаларнинг давоми...

3044 09:00 / 28.10.2021