1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Диний таълим соҳасига қарийб 10 млрд сўм хайрия сифатида йўналтирилган

06:30 / 28.09.2021 1682 pdf Ўқиш режими + -

АОКАда ўтказилган брифингда «Вақф» хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров фонд томонидан 2018-2021 йилларда мамлакатимиздаги диний таълим муассасаларини моддий қўллаб-қувватлаш йўналишида амалга оширилган ишлар ва хайрия тадбирлари ҳақида маълумот берди:

Вақф фонди 2018 йил 16 апрелда Президент фармони асосида ташкил этилган вақтда, диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, ободонлаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш, уларнинг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш фонднинг асосий вазифаларидан қилиб белгиланган эди.

Ўтган уч йилдан зиёд вақт мобайнида Фонд томонидан мазкур вазифаларни бажариш учун салмоқли ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги 3 та олий: Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси ва Ҳадис илми мактаби ҳамда 10 та ўрта махсус Ислом билим юртлари фаолиятини молиялаштириш, уларнинг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун

– 2018 йилда          723 533 386 сўм;

– 2019 йилда          2 222 700 000 сўм;

– 2020 йилда          1 410 634 244 сўм;

– 2021 йилда          2 272 795 617 сўм.

Шунингдек, пандемия даврида ҳукуматимиз томонидан фондга ажратилган хайрия маблағлари ҳисобидан 3 133 000 000 сўм диний таълим муассасаларига хайрия сифатида йўналтирилди.

Умумий ҳисобда фонд ўз фаолиятини бошлагандан бугунга қадар жами 9 762 663 247 сўм диний таълим соҳасига хайрия сифатида йўналтирилган.

Таъкидлаш жоизки, фонд томонидан ушбу хайрли ишларни амалга оширишда хорижий ҳамкорлар Саудия Арабистони, Германия ва Туркия қироллиги каби давлатларнинг ҳам салмоқли ҳиссалари бор.

“Вақф” фонди она-Ватанимизда илм-фан ва диний таълим ривожланишига ҳисса қўшишда давом этади ва бу хайрли ишда барча ҳамюртларимизни ҳамкорликка чорлаб қолади.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Диний таълим муассасаларида қуйидаги фанлар бўйича қабул имтиҳонлари ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмийтадқиқот бўлими маълум давоми...

2880 09:31 / 22.06.2021
.Hilol Nashr, таҳририяти ҳамда .Grand talim, маскани қошида таржима ва таҳрир соҳасига оид .Маҳорат мактаби, очилаётганини маълум қиламиз. .Маҳорат мактаби,да сиз ўзбек тили давоми...

1630 11:06 / 12.09.2023
Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов билан учрашдилар.Меҳмонлар муфтий Усмонхон Алимов давоми...

4984 08:40 / 19.04.2019
Бугун, 23 февраль куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент шаҳрининг Шайхонтохур ва Чилонзор туманларидаги масжидларга ташриф буюриб, давоми...

1752 06:25 / 23.02.2022
Аудиолар

232048 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150561 09:35 / 11.08.2021