1447 йил 8 шаъбон | 2026 йил 27 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Таниқли уламоларнинг навбатдаги ташриф манзили – Навоий

15:02 / 22.09.2021 1662 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 22 сентябрь куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Навоий вилоятига ташрифи бошланади.

Сафар давомида маънавий-маърифий учрашувлар, олис ва чекка ҳудудлардаги аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар, таниқли уламолар ишитирокида жоме масжидларда суҳбатлар ўтказилиши ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш каби хайрли ишларни амалга ошириш мақсад қилинган.


Шунингдек, ҳудуд аҳлини юртимизда бўлаётган ўзгаришлар мазмун-моҳияти ҳақида хабардор қилиш билан бир қаторда, уларнинг дарду ташвишларига кўмаклашиш, фикр-мулоҳазаларини тинглаш ва диний соҳага тегишли муаммоларини жойида ўрганиб, бартараф этиш ҳам кўзда тутилган.

Ушбу сафарга Тошкент шаҳридан қуйидаги уламолар бориши кўзда тутилган:

Ҳомиджон домла Ишматбеков, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари;

Иброҳимжон домла Иномов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари;

Салоҳиддин домла Шарипов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси;

Аброр домла Мухтор Алий, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими;

Абдуқаҳҳор домла Юнусов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари;

Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бош имом-хатиби;

Эргашали домла Рустамов, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бош имом-хатиби;

Абдуллоҳ домла Юлдашев, Тошкент шаҳар Олмазор тумани бош имом-хатиби;

Абдуҳаким қори Матқулов, Тошкент шаҳар “Убай ибн Каъб” масжиди имом-хатиби;

Ҳабибуллоҳ домла Абдураззақов, Тошкент шаҳар “Ҳазрати имом” масжиди имом-хатиби;

Раҳимберди домла Раҳмонов, Тошкент шаҳар “Хожа Аламбардор” масжиди имом-хатиби;

Муродуллоҳ домла Хуназаров, Тошкент шаҳар “Ал-Ҳудайбия” масжиди имом хатиби;

Ҳасан домла Қодиров, Тошкент шаҳри “Сирож Солиҳ” масжиди имом-хатиби;

Юсуфхон домла Муҳиддинов, Тошкент шаҳар “Омина” масжиди имом-хатиби;

Шавкат домла Ҳамдамов, Тошкент шаҳар “Тўра бува” масжиди имом-хатиби.

Қолаверса, ушбу мулоқот ва тадбирларда диний соҳа раҳбарлари ва мутасадди вакиллар ҳам иштирок этиши режа қилинган.

 Аллоҳ таоло уламоларимиз сафарини хайрли ва манфаатли қилсин!

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистони ҳукумати ҳижрий 1445 йилнинг Ҳаж мавсумида зиёратчиларга қулайлик яратиш мақсадида учар такси хизматини йўлга қўймоқда. Бу ҳақда theislamicinformation.com давоми...

1893 12:36 / 11.05.2024
Якунига етиб бораётган йил мамлакатимизда барча йўналишларда бўлгани каби диниймаърифий соҳада ҳам янгиликлар, ислоҳотларга бой йил бўлди.Хусусан, Ўзбекистон давоми...

3771 15:15 / 12.12.2019
Кўпчиликка яхши маълумки, Ислом тамаддуни марказларидан бири бўлган она Ватанимизда узоқ йиллардан буён Аллоҳнинг каломи ndash Қуръони карим китоби нашр давоми...

12793 19:32 / 06.04.2018
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида аллома Муҳаммад ибн Маҳмуд Уструшанийнинг Жомиъ аҳком ассиғорrdquo асарининг ўзбек тилидаги илк нашри ва quotШайх Муҳаммад Содиқ давоми...

1724 23:29 / 11.01.2022