1447 йил 3 шаъбон | 2026 йил 22 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон Ислом тараққиёт банки билан 6та янги инвестиция лойиҳасини амалга оширади

19:30 / 01.09.2021 2114 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 30 август куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов Ислом тараққиёт банки (ИТБ) президенти Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир билан учрашув ўтказди.

Учрашув чоғида ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, қўшма лойиҳалар амалга оширилиши, шунингдек, Ўзбекистон ва ИТБ ўртасидаги муносабатларни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, таълим, инфратузилмавий қурилиш, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ жойларда ҳаёт сифатини яхшилаш соҳаларида 6та янги инвестиция лойиҳасини келишиш борасида ишларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.

Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси, Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси ҳамда Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш Ислом корпорацияси каби ИТБ ва унинг шуъба ташкилотларининг Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини ошириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга урғу берган ҳолда қўшма лойиҳалар портфелини кенгайтиришга оид ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтиришга тайёрлиги билдирилди.

Бундан ташқари, томонлар жорий йилнинг 1 сентябридан 4 сентябрига қадар Тошкентда бўлиб ўтадиган ИТБ бошқарувчилар кенгашининг Йиллик анжуманига тайёргарлик кўриш ишларини муҳокама қилдилар. ИТБ президенти анжуман ва у билан боғлиқ тадбирлар юқори савияда ташкил этилаётгани учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди.

Унинг қайд этишича, мазкур тадбир халқаро ҳамжамият ҳамда ИТБга аъзо мамлакатларнинг ишбилармонлик доиралари вакилларида катта қизиқиш уйғотди: ҳозирги пайтга келиб учрашувда иштирок этиш учун 2 мингдан ортиқ киши рўйхатдан ўтган ва уларнинг сони ўсишда давом этмоқда. Тадбирда банкка аъзо 57 мамлакатдан 2500дан ортиқ вакиллар, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва тараққиёт институтлари вакиллари қатнашиши кутилмоқда.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро муносабатларнинг муҳокама қилинган йўналишлари доирасида ҳамкорликни янада кучайтириш йўлларини белгилаб олди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Яқинда АҚШ Конгрессига сайланган икки муслималардан бири бўлмиш Рашида Тлаиб анъанавий фаластин либоси ndash рангли каштали безак билан безатилган узун аёллар давоми...

2278 10:02 / 18.12.2018
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймОламлар Робби Аллоҳ таолога ҳамд бўлсинҲидоятга бошловчи, омонатдор саййидимиз Муҳаммад ва у зотнинг оила аъзоларига, саҳобаи давоми...

13398 16:23 / 06.03.2018
Дунёда аҳоли сони бўйича тўртинчи ўринда турувчи ва энг кўп мусулмон жамоасига эга бўлган Индонезия мамлакати исломий сайёҳлик бўйича юқори мавқега давоми...

2720 15:00 / 18.02.2019
Замонамизнинг машҳур алломалари ndash шайх, доктор Муҳаммад Холид Хорса ҳамда шайх, доктор Аҳмад Муҳаммад Фодил ҳазратлари Термиз шаҳрига ташриф буюрдилар. У ердаги давоми...

3771 08:43 / 06.06.2022