1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Уммул китоб – фотиҳанинг фазилати

09:00 / 30.08.2021 3338 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Аллоҳ таоло «Намозни Ўзим билан бандам орасида иккига тақсимладим. Бандамга сўраган нарсаси бўлади».

Бошқа ривоятда:

«Ярми мен учун, қолган ярми бандам учундир».

Банда: «Алҳамду лиллааҳи Роббил ъааламийн» деса, 

Аллоҳ таоло «Бандам Менга ҳамд айтди», дейди.

У: «Ар-Роҳмаанир Роҳийм» деса,

Аллоҳ таоло: «Бандам Менга сано айтди», дейди. 

У: «Маалики явмиддийн» деса, 

У Зот: «Бандам Мени улуғлади», дейди. 

У: «Иййаака наъбуду ва иййаака нас­таъийн» деса, 

У Зот: «Бу Мен билан бандамнинг ўртасида, бандамга сўраган нарсаси бўлади», дейди. 

У: «Иҳдинас-сиротол мустақийм. Сиротоллазийна анъамта ъалайҳим ғойрил мағдууби ъалайҳим валад-дооллийн» деса,

У Зот: «Бу бандам учун. Бандамга сўраган нарсаси бўлади», дейди».

Имом Муслим ривоят қилган.

Изоҳ: Уламолар «Намозни Ўзим билан бандам орасида иккига тақсимладим» иборасидаги «намоз» сўзида Фотиҳа сураси назарда тутилган дейишган. Чунки у намозда ўқилади, уни ўқиш намознинг бир бўлаги ҳисобланади. Ҳадиснинг давоми ҳам бу фикрни тасдиқлайди. Фотиҳа сураси етти оятдан иборат бўлиб, биринчи уч ояти Аллоҳ таолога ҳамду санодан иборат. Охирги уч ояти сўров, дуо ва илтижодан иборат. Ўртадаги бир оятнинг эса ярми сано, ярми дуодир.

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф тайёрлади

Муаллиф
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ёхуд Пайғамбарнинг куёви бир яҳудий билан тортишиб қолганида адолат истаб Ислом қозисининг олдига бормаган ва қози ҳам айб яҳудийда экани аниқ бўлгандагина давоми...

2908 15:28 / 14.08.2020
Аллоҳ таоло.Эй иймон келтирганлар, сиздан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам, рўза фарз қилинди, шоядки, тақво қилсангиз,, деган Бақара сураси, давоми...

5371 19:40 / 03.05.2019
Саудиялик аёл Рамазон ойида ҳар куни ифторликдан аввал фарзандларини жамлаб биргаликда шундай деб дуо қилишар экан.Эй Роббим, бизларга мулк этиб, олдида анҳори давоми...

5404 16:32 / 17.04.2021
Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Одамлар нубувватнинг биринчи каломидан идрок қилган нарсалардан бири .Агар ҳаё давоми...

2540 14:00 / 15.08.2019