1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳалол маҳсулотларнинг келажаги қандай?

13:00 / 26.08.2021 2037 pdf Ўқиш режими + -

Америкалик тадқиқотчилар пандемия пайтида ҳалол маҳсулотларга бўлган талабнинг бироз пасайганини қайд этиб, кафолатланган ўсишни башорат қилмоқдалар. Ҳалол озиқ-овқат бозори 2027 йилга келиб, икки баравар кўпаяди. Жумладан, 2020 йилда 842,39 миллион долларга етган бўлса, йиллар ўтиши жараёнида бу кўрсаткич 1,7 миллиард доллар бўлиши айтилган. Бу ҳақда Американинг Renub Research тадқиқот компанияси маълум қилган.

Мутахассислар ҳалол маҳсулотларга бўлган талабнинг ошишини дунёда мусулмонлар сонининг кўпайиши билан изоҳламоқда. Бу озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий истеъмолчилари Осиё аҳолисидир. Бу ерда дунё мусулмонларининг деярли 62 фоизи яшайди. Ҳисоботда айтилишича, ҳалол маҳсулотлар софлиги ва юқори сифати билан барча динлар орасида машҳурдир.

Пандемия ҳалол озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва талабига таъсир кўрсатди, бу эса корхоналарнинг молиявий таъминот занжирларини бузди, дейди экспертлар.

Ҳозирда глобал ҳалол озиқ-овқат бозори бир қанча компаниялар билан жуда рақобатбардошдир.

Манба
islam.ru
Мавзуга оид мақолалар
2011 йилда Италияда яратилган рекорд даражадаги йирик Қуръони Каримнинг босма нусхаси Қозонда қайта таъмирдан чиқарилди. Islam todayrdquo сайтининг хабар беришича, барча давоми...

5002 13:28 / 10.08.2018
Жорий йилнинг 8 июнь куни .УммулҚуро, универститети ҳайъати аъзоси ва Масжидул Ҳарам имоми шайх Ҳасан Бухорий фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

2284 16:45 / 10.06.2023
Футбол бўйича Ироқ миллий чемпионати ўйинида футболчи ва ҳакамлар Швецияда Қуръоннинг ёқилишига қарши акция уюштириб, майдонга Қуръон китоблари билан чиқди. Бу давоми...

2297 16:02 / 07.07.2023
Хабарингиз бор шу йил 2223 февраль кунлари Бухоро шаҳрида ўтказилган биринчи халқаро зиёрат туризмига кўпгина хорижий давлатлардан меҳмонлар ташриф буюрди. Ана шу давоми...

2253 09:10 / 26.02.2019