1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Уламоларнинг маърифий суҳбатлари давом этяпти

11:47 / 08.08.2021 2111 pdf Ўқиш режими + -

Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов Қарши туманидаги «Фозил ота» жоме масжидига ташриф буюрдилар.

Пешин намозидан сўнг устоз масжид жамоасига «Тинчлик - олий неъмат» ва «Шукр қилиш фазилатлари» мавзусида гўзал суҳбат қилиб бердилар ва суҳбат сўнгида дуои хайрлар қилдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳим домла Иномов Касби туманидаги «Фазли» жоме масжидига, Тошкент шаҳар «Ракат» масжиди имом-хатиби Раббимқул домла Муҳаммадиев Қарши туманидаги «Хўжа Ҳофиз» жоме масжидига, Тошкент шаҳар «Бурхониддин Марғилоний» масжиди имом-хатиби Абдулҳамид домла Турсунов Касби туманидаги «Раҳматулла Суяров» жоме масжидига, Тошкент шаҳар «Умар ибн Хаттоб» масжиди имом-хатиби Мансур домла Даминов Касби туманидаги «Зарипов Мўмин ҳожи» жоме масжидига, Тошкент шаҳар «Доруссалом» масжиди имом-хатиби Муҳаммадраҳим домла Абдулқодиров Касби туманидаги «Назартепа» жоме масжидига, Тошкент шаҳар «Ал-Ҳудайбия» масжиди имом-хатиби Муродулла домла Хунназаров «Мулла Нур» жоме масжидида, «Ислом ота» масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримов «Файзиобод» жоме масжидига, шунингдек, Ғузор тумани, «Ҳазрати Мирижанда» жоме масжидига Ислом цивилизация марказининг илмий ходими, фахрий доктор Аброр Мухтор Алий домла ташриф буюрдилар.

Уламолар маърифий суҳбатлари давомида Ислом динининг моҳияти, мусулмонларнинг хулқ-атвори қандай бўлиши кераклиги, мусулмонларни зиёрат қилишнинг ажру савоби, бугунги кунда жамиятда учраётган муаммолар ҳақида таъсирли маърузалар қилинди ҳамда намозхонларнинг саволларига олимларимиз жавоб бердилар.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳиндистондаги етакчи туризм журналларидан ҳисобланган .TravelIndia amp South Asia, журнали ҳар йили ўтказиладиган .Indiaaposs Best Awards mdash 2020, йиллик танлови натижаларини эълон давоми...

1968 09:45 / 02.12.2020
Айни кунларда ўзбекистонлик бир гуруҳ имомхатибларимиз Америка Қўшма Штатларида бўлиб ўтадиган Рамазон тадбирларида иштирок этиш учун ушбу мамлакатда бўлиб давоми...

2609 11:51 / 25.04.2022
Сиз маълум бир юмуш билан шаҳар ичи ёки шаҳар четида автомобилда катта йўл бўйлаб кетиб боряпсиз. Намоз вақти кириб қолди. Намозни ана шу жойга яқин масжидда давоми...

3376 09:28 / 25.03.2019
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларида 20212022 ўқув йили бўйича қабул имтиҳонлари ижодий имтиҳон ва тест синови шаклида давоми...

2430 13:30 / 18.07.2021