1447 йил 19 шаъбон | 2026 йил 07 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Инсон ҳар куни йўлиқадиган уч мусибат

18:00 / 03.08.2021 4112 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳар бир инсон, одам боласи борки, ҳар кеча-кундузда учта бало, алам ва мусибат билан тўқнаш келади, лекин улардан ўзига ибрат, ваъз- насиҳат олмайди.

Биринчи мусибат, умри ҳар куни қисқариб боради, лекин инсон унга парво қилмайди. Мол-мулкидан бир нима камайса дарров эътиборини қаратади, ташвиш чекади. Аслида мол-дунёни қайтарса, яна топса бўлади, ўтган умр эса асло ортга қайтмайди.

Иккинчи мусибат, инсон ҳар куни Аллоҳ берган ризқни ейди. Агар ейиши ҳалол бўлса у ҳақда сўралади. Агар ҳаром бўлса, унга жазо, уқубат бўлади. У ҳисоб қай даража оғир бўлишини киши билмайди.

Учинчи мусибат, киши ҳар куни охират сари маълум миқдор яқинлашади, дунё ҳаётидан эса маълум миқдор узоқлашади. Шунга қарамасдан киши абадий охират учун рағбат қилмайди, балки, диққатини кўпроқ фоний дунёга қаратади. Ахир билмайдику, унинг қайтиб бориши олий жаннатгами ёки оловли дўзахгами?...

Аллоҳим! Бор билганимиз, бор ташвишимизни фақат дунё қилиб қўймагин! Борар жойимизни жаҳаннам этма! Жаннатни биз учун ҳақиқий маскан қилгин!

Манба: arabic.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Асарда келишича, бир киши Ийсо алайҳиссаломга деди Менга насиҳат қилсангизИйсо алайҳиссалом дедилар Ейдиган нонинг қаердан келаётганига қараЯъни, ҳалол меҳнат давоми...

2964 16:16 / 15.02.2024
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифалик даврларида ҳаж қилдилар. У зот ҳаж мавсумида зодроҳиласиз ҳажга келган бир қанча кишиларни кўриб қолдилар. Улар давоми...

3322 17:00 / 02.01.2021
Гоҳида ғийбат қалб билан ҳам содир этилади. Бу мусулмонлар ҳақида ёмон гумон қилиш ила бўлади.Аллоҳ таоло Ҳужурот сурасида марҳамат қилади .Эй иймон давоми...

5271 19:10 / 11.01.2019
Аллоҳ таоло .Сабрлиларга хушхабар беринг,, деб марҳамат қилган. Бақара сураси, 155оят. Бошига тушган мушкулотларга сабр қилган бандалар Аллоҳ таолога энг яқин давоми...

3918 09:00 / 03.07.2022