1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Тортишув ва баҳс

11:00 / 30.07.2021 2424 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй фарзандим! Ҳеч ким билан, ҳеч қачон беҳуда тортишув ва баҳсга киришма! Тортишув ва баҳс Қуръони Каримнинг барча ўринларда танқид қилиниб, қоралаб келинган. Фақат икки ўринда - Наҳл ва Анкабут сураларида бизга баҳслашишдан яхшиликни танлаб, ихтиёр қилишга амр қилинган.

Кўрмайсанми, Аллоҳ таоло Мужодала сурасининг аввалидаги: «Албатта, Аллоҳ Сен билан ўз эри ҳақида тортишаётган ва Аллоҳга шикоят қилаётган (аёл)нинг сўзини эшитди» оятида баҳслашишни аёлни ўзига хослади.

Оятнинг давомида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у аёл билан сўзлашишни бошлаганларида бу ҳолни, баҳслашув эмас, балки гаплашув дея номлади: «Ҳа, Аллоҳ икковингизнинг гаплашувингизни эшитмоқда», (Мужодала сураси, 1-оят).

Демак, бефойда баҳслашиш ва тортишишдан сақлангин, эҳтиёт бўлгин!

Манба: arabic.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Учинчи башорат.Эй аҳли китоблар Батаҳқиқ, сизларга Пайғамбаримиз келди. У сизга китобдан беркитиб юрган кўпгина нарсаларингизни баён қилиб беради. Кўпгинасини давоми...

3054 12:05 / 09.11.2019
Доктор Адольфнинг билдиришича, Арюс дастлаб Искандария шаҳридаги Покалес черковида дьякон проваслав черковида руҳонийларнинг қуйи унвони, кейин бошлиқ давоми...

4008 15:05 / 20.09.2020
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ғарбликлар яхшилик қилиш ва эзгуликка бўлган рағбатларини йўқотган, соғлом тамойиллар ва асосларни зое қилган, қалблари тўғри давоми...

1463 12:11 / 24.08.2024
Аллоҳ таоло инсонни фақат моддий манфаатлар орқасидан қувадиган ёки фақат руҳий ибодатлар билан машғул бўладиган қилиб яратгани йўқ. Балки, ҳар икки тарафга ҳам давоми...

2232 09:00 / 20.08.2021