1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Уламоларнинг Сурхондарё вилоятида илмий суҳбатлари бўлмоқда

16:00 / 29.07.2021 1582 pdf Ўқиш режими + -

Юртимиз уламолари томонидан ташкил этилган тарғибот ташрифлари халқимизнинг хурсандчилигига бениҳоя сабаб бўлмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 28 июль куни Шўрчи туманига ташриф буюрган динимиз фидойилари тумандаги маҳаллаларда яшовчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ҳамда беморлиги бор оилаларга «Вақф» хайрия жамоат фондининг пул маблағлари ҳамда совғаларини топширишди.

Ҳозирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ташаббуси билан Сурхондарё вилоятига Тошкент шаҳридан 21 нафар етук уламолардан ташкил топган делегация ташриф буюрган.

Жумладан, Тошкент шаҳри «Хазрати имом» жоме масжиди имом-хатиби Хабибуллоҳ қори домла Абдуразақов, шайх Алижон қори, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ ва бошқа имом домлаларимиз шукроналик, юртимизда диний-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари, бемазҳабсизликдан эҳтиёт бўлиш ва бошқа долзарб мавзуларда мавъизалар қилиб бермоқдалар. Ушбу суҳбатлар намозхонларга манзур бўлмоқда.

Суҳбат якунида масжид аҳлининг саволларига жавоб берилиб, Ватанимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги, халқимиз фаровонлигини сўраб дуолар қилинмоқда.

Шунингдек, уламоларимиз Сурхондарё вилоятига ташрифлари давомида чекка ҳудудлардаги аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар қилиш баробарида эҳтиёжманд оилалар ҳолидан ҳам хабар олмоқдалар.



Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 9 ноябрь куни Ўзбекистон делегацияси ҳамда Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги ўртасида Ҳаж ndash 2026rdquo мавсумини намунали ташкил этиш юзасидан мулоқот давоми...

1010 19:01 / 09.11.2025
Саудия Арабистони 2021 йил ҳаж учун 60 минг кишига квота очилганини эълон қилди. Бу ҳақда га таяниб, vakillik.uz телеграм канали хабар беради.Бироқ ушбу квота қайси давоми...

2153 11:29 / 28.05.2021
Сингапур раҳбари бугун Тошкент шаҳрида мамлакатимиздаги диний конфессиялар раҳбарлари билан учрашди. Мулоқот давомида Осиё юрагида жойлашган қадим давоми...

2075 14:09 / 24.05.2023
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими ndash Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Саудни мамлакатимизнинг давоми...

1487 09:00 / 19.08.2022