1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимиз уламоларининг Сурхондарё вилоятига ташрифи бошланди

15:28 / 28.07.2021 2415 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 28 июль куни юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Сурхондарё вилоятига ташрифлари бошланади.

Сафар давомида маънавий-маърифий учрашувлар, олис ва чекка ҳудудлардаги аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар, таниқли уламолар иштирокида жоме масжидларда суҳбатлар ўтказилиши ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш каби хайрли ишларни амалга ошириш мақсад қилинган.

Шунингдек, вилоят аҳлини юртимизда бўлаётган ўзгаришлар мазмун-моҳияти ҳақида хабардор қилиш билан бир қаторда, уларнинг дарду ташвишларига кўмаклашиш, фикр-мулоҳазаларини тинглаш ва диний соҳага тегишли муаммоларини жойида ўрганиб, бартараф этиш ҳам кўзда тутилган. Ушбу сафарга Тошкент шаҳридан қуйидаги уламоларимиз боришлари кўзда тутилган:

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон қори Ишматбеков;

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов;

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов;

Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Эрдон домла Эсонов;

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов;

Юнусобод тумани бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов;

Яшнобод тумани бош имом-хатиби Фазлиддин домла Аллаёров;

Учтепа тумани бош имом-хатиби Қувондиқ домла Боймуродов;

Фарғон вилояти Тошлоқ тумани бош имом-хатиби Шукруллоҳ домла Эгамбердиев;

Тошкент шаҳри «Убай ибн Каъб» жоме масжиди имом-хатиби Абдулҳаким қори Матқулов;

Тошкент шаҳри «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ;

Тошкент шаҳри «Ракат» жоме масжиди имом-хатиби Роббимқул домла Муҳаммадиев;

Тошкент шаҳар «Яккасарой» жоме масжиди имом-хатиби Салоҳиддин домла Ташанов;

Тошкент шаҳар «Доруссалом» жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммадраҳим домла Абдуқодиров;

Тошкент шаҳар «Умар ибн Хаттоб» жоме масжиди имом-хатиби Мансур домла Даминов;

Қолаверса, ушбу мулоқот ва тадбирларда Президент маслаҳатчиси Шоазим Миноваров, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва бошқа мутасаддилар ҳам иштирок этиши режа қилинган.

Аллоҳ таоло уламоларимиз сафарини хайрли ва манфаатли қилсин!

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистони Ҳаж вазирлиги томонидан Ўзбекистон ҳожиларга яратилган шартшароитлар бўйича Малайзия, Индонезия, Туркия сингари биринчи бешталик давлатлар давоми...

2256 13:00 / 31.07.2019
Сўнгги вақтларда атрофимизда йўлтранспорт ҳодисалари шунчалик кўпайдики, агар яқинларимизга тааллуқли бўлмаса, уларни эътиборга олмайдиган ҳолатга келиб давоми...

2260 17:13 / 14.11.2021
.Ҳаж2024, мавсумига нечта чартер йўловчи парвозлари амалга оширилиши маълум бўлди. Бу ҳақда bugun.uz нашри хабар берди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси парвоз давомида давоми...

1254 16:20 / 22.05.2024
Қозоғистон пойтахти Остонанинг чап қирғоғида қуриладиган янги масжидга тамал тоши қўйилишида иштирок этди. Биз минтақамизда ва нафақат унда энг катта бўладиган давоми...

2575 11:00 / 19.03.2019