1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом адабиёти

Маъориз

05:00 / 07.03.2017 4909 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Маъориз»ни бизнинг тилимизда ишора қилиб гапириш маъносида тушунилади. Маъоризнинг маъноси бир сўзнинг ўрнига бошқа сўз ишлатиб, асл мақсадни очиқ айтмай, яшириб гапиришдир.

Бу маънони «таъриз» ҳам дейилади. Бунга ўхшаш маъноларнинг бараси бир ўзакдан чиққан сўзлардир.
Қуроъни Каримда ҳам «таъриз» ила совчилик қилиш ҳақида оят келган. Аллоҳ таоло дейди:
«У аёлларга ишора ила совчилик қилишингиз ёки уни ўз ичингизда тутишингизда гуноҳ йўқ».
Идда ўтирган аёлга бошқа эркак совчи қўйиши ёки никоҳ қилиб олиши ҳаром. Чунки у аёлда талоқ қилган эрининг тўла ҳаққи бор ва бу ҳақ аёлнинг иддаси чиққунча собит туради. Эри унга қайтишга энг ҳақли одам бўлади.
Ушбу оятда эса, эри ўлгандан кейин идда ўтирган аёлга совчилик қилиш ҳақида сўз кетяпти. Аввало, бундай аёлга очиқдан-очиқ совчилик қилиш ҳаром, чунки у азада–идда ўтирибди. Ўлган эрининг ҳурмати бор, унинг қариндош уруғларининг ҳам дардига дард қўшмаслик керак.
Лекин ояти кариманинг кўрсатмасига кўра, эри ўлиб идда ўтирган аёлларга очиқ-ойдин эмас, ишора билан совчилик қилишда гуноҳ йўқ.
«У аёлларга ишора ила совчилик қилишингиз ёки уни ўз ичингизда тутишингизда гуноҳ йўқ».
Ишора билан совчилик қилиш қанақа бўлади? Ишора билан совчилик қилиш, «бирорта муносиб аёл топилса, уйланмоқчи бўлиб юрибман, аёл киши бўлмаса, қийин бўлар экан», каби сўзлар билан ишора қилишдир. Ўтган азизлар ҳам шундай йўл тутишган.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Абдураҳмон ибн Сулаймондан у киши эса, холалари Сукайна бинти Ханзаладан қилган ривоятда Сукайна айтадиларки, идда ўтирганимда олдимга Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Али кириб:
«Менинг Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга яқинлигимни, бобомнинг мендаги ҳаққини яхши биласан, Исломда қадимдан буён эканимни ҳам биласан», деди.
Мен унга:
«Эй Абу Жаъфар, Аллоҳ, Ўзи сени кечирсин. Иддада ўтирсам-у, шунчалик олим одам бўлиб туриб, совчилик қиляпсанми?!» дедим.
«Қачон ундай қилдим? Мен сенга Пайғамбар алайҳиссаломга яқинлигимнинг хабарини бердим, холос. Умму Саламанинг эри Абу Салама вафот этганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига кириб, ўзларининг Аллоҳ ҳузуридаги мартабаларини сўзлаб ўтиравериб, қўлларига бўйра ботиб кетган, ўшани ҳам совчилик ҳисобланмаган», деди у».
Ушбу ҳодиса ишора билан совчилик қилишга мисол бўла олади. Бундай гаплар ила манъ қилинган ишни қилмай туриб мақсадни баён этиш имкони бўлади.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз сафарларидан бирида эдилар. Сарбон ҳиргойи бошлади. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мулойим бўл! Ҳой Анжаша! Шўринг қурғур! Биллурларни эҳтиёт қил!» дедилар
».
Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам видолашув ҳажжи сафарида кетаётганларида сарбон - карвонни бошлаб кетаётган туякаш хиргойи қилиб қолибди.
Бу одат араб карвонбошиларига хос одатдир. Карвондаги туялар ўша хиргойининг маромига қараб қадам ташлашга ўрганган бўлади. Сарбоннинг хиргойисига қараб, туялар тезроқ ёки секинроқ юриши ҳам мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша хиргойи қила бошлаган сарбонга қараб:
«Мулойим бўл! Ҳой Анжаша! Шўринг қурғур! Биллурларни эҳтиёт қил!» дедилар».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биллурлар деб шу карвонда бирга кетаётган оналаримизни назарда тутганлар. Карвондаги аёллар хавдаж деб номланган, чодир тутилган, эгарнинг устига маҳкамланган махсус ўриндиқда юрардилар. Туя тез юрганда хавдажлар қаттиқ силкиниб, аёлларга бироз ноқулайлик туғдиради.
Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сарбонга туяларни шоширмасликни буюриб, буни таъриз билан, гўзал ибора билан ифодалаган эканлар.
Бу ҳадисдаги ишорани баъзи уламолар таъриз эмас мажоз деб айтганлар.

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир кишининг ёлғончи бўлиши учун эшитган нарсасини гапиравериши кифоя қилади».

Менимча Умар: «Ишора билан гапиришда эса ёлғондан қутулиб қолиш бор».
Шарҳ: Ҳар кимдан эшитган нарсасини гапираверган кишининг ёлғончи бўлиши турган гап экан, чунки одамлар ҳар хил гапни гапириши мумкин.
Шунинг учун бир гапни эшитган одам аввал ўша гапнинг тўғрилигини текшириши, тўғри бўлса гапириши, нотўғри бўлса гапирмаслиги керак. Акс ҳолда ёлғончи бўлиб қолиши мумкин.
Шунингдек, бир гапни ишора билан айтсангиз, икки хил маъноли гап чиқса, ёлғон маънони айтишдан қутулиб қолиш мумкин экан.
Уламоларимиз бир пайтлар бу усулдан ҳам фойдаланган эканлар. Масалан, «Қуръон – махлуқдир» деган гап чиқиб, ихтилоф кучайиб, ҳатто халийфалар одамларни шу гапни айтишга мажбурлашгача ҳам боришган.
Фитна пайтида «машҳур уламолар ҳамманинг олдида шу гапни айтса, кейин халқ шунга эргашади» деган мақсадда буюк олимларни ҳам шунга мажбурлашган пайтлар бўлган.
Бироқ Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳ бошлиқ улуғ олимлар бунга кўнмай туриб олишган. Уриб-калтаклаб, қамаб, қийнашса ҳам бу гапни айтишмаган.
Шунда баъзи олимлар бу гапн икки хил маъноли қилиб, ишора билан айтиб, вазиятдан қутулиб чиқиб кетишган. Уларнинг ичида имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳ ҳам бўлган эканлар. У кишини халийфанинг олдига олиб келиб, ҳамманинг олдида шу гапни айтишга мажбурлашган.
Шунда имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳ:
«Қўлингда турган нарсани айтяпсанми?» деб сўраганлар.
«Ҳа, шуни», дейишган.
«Ҳа, у махлуқ» деганлар.
Шу гапдандан кейин у зотни тинч қўйишган. Аслида имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳ халийфанинг қўлида турган қоғоз китобни назарда тутганлар ва Аллоҳнинг каломини эмас, балки қоғозга чоп қилинган, муқоваланган китобни махлуқ деганлар.
Ҳазрати Умар айтганларидек, имом Шофеъий роҳматуллоҳи алайҳ ёлғон гапирмадилар, балки ишора билан ёлғон гапдан қутулиб кетдилар.

Мутроф ибн Абдуллоҳ ибн Шиххийрдан ривоят қилинади:
«Имрон ибн Ҳусойнга Басрагача ҳамсафар бўлдим. У ҳар куни бизга шеър ўқиб берар эди ва:
«Ишора билан гапиришда ёлғондан қутулиб қолиш бор» дер эди
».
Шарҳ: Демак, саҳобалар бу қоидага амал қилганлар, таъкидлаганлар.
Уламоларимиз маориз – таъризни шаръий узр бўлганда, чорасиз қоллганда ишлатиш жоиз деганлар. Оддий ҳолатларда ишлатиш эса маркуҳдир, ҳаром эмас, деганлар. Илло у орқали ботилга етиш ёки ҳақни йўққа чиқариш йўлга қўйиладиган бўлса, ҳаромдир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Учинчи фаслУсмонийлар бошқарувининг давриТарихнинг саҳнасида УсмонийларАна ўша пайтда тарих саҳнасида усмонли турклар пайдо бўлишди. Муроднинг ўғли бўлган давоми...

5538 05:00 / 11.03.2017
Учинчи бўлимИсломий жамиятГуллар дастаси Аллоҳга, Расулга, охирги кунга бўлган ана шу иймон, Аллоҳга ва Унинг динига таслим бўлишлик ҳаётнинг эгри томонларини давоми...

5355 05:00 / 11.03.2017
...Наботот ва жамодот оламида ҳам шу каби ҳистуйғуни топиш мумкин, улар ҳам ўзига хос равишда қайғуради, десам, буни онгли, иймонли кишилар тасдиқлайди. Бунга давоми...

3675 05:00 / 11.03.2017
учинчи мақола И путник усталый на бога ропталОн жаждой томился и тени алкал.В пустыне блуждая три дня и три ночи,И зноем и пылью тягчимые очиС тоской безнадежной давоми...

1353 09:00 / 14.06.2023