1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Ижтимоий одоблар»

11:08 / 17.11.2022 7896 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Ижтимоий одоблар» деб номланган китоблари


Муаллиф
: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт матбааси
Сана: 2021 йил (2015, 2018, 2020)
Ҳажми: 456 бет
ISBN: 978-9943-7033-0-8
Ўлчами: 60×90 1/16
Муқова: қаттиқ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитасининг 2021 йил 18 мартдаги 03-07/1696-рақамли тавсияси ила чоп этилди

 

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ўзининг охирги китоби Қуръони каримни одобларнинг бош китоби, Ўзининг охирги дини Исломни одоблар дини, Ўзининг охирги набийси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни одоблар набийси қилган Аллоҳ таолога Ўзининг жалолига муносиб ҳамду санолар бўлсин!
Роббидан гўзал одобларни қабул қилиб олиб, умматларига омонатдорлик ила топширган, одобли умматни тарбиялаб, камолга етказган одоблар пайғамбари Муҳаммад Мустафога, у зотнинг аҳли байтига ва саҳобаларига мукаммал, батамом салавоту саломлар бўлсин!
Кишиларга исломий одоблар ҳақидаги маълумотларни етказиш йўлида хизмат қилган барча уламоларимизга Аллоҳ таолонинг доимий раҳмати бўлсин!

Муҳтарам ўқувчиларимиз! Сизлар билан ушбу сатрлар орқали Ислом динидаги ижтимоий одоблар борасида суҳбат юритиш ниятидамиз. Аллоҳ таолодан ишимизнинг осон кўчишида ёрдам сўраган ҳолда бунинг барчамизга фойдали бўлишини тилаб дуолар ҳам қиламиз.
Аллоҳ таоло Ўзининг охирги дини Исломни мукаммал қилгани, бандаларига берган неъматини батамом этгани, уни бандаларига қиёмат қоим бўлгунича дин деб рози бўлгани сиз билан бизга икки дунёнинг бахти-саодатидир. Аллоҳ таоло Моида сурасида марҳамат қилади:

«Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим» (3-оят).
Диннинг мукаммал қилингани, неъматнинг батамом этиб берилгани ва Исломни дин деб рози бўлингани тўғрисидаги хабар фақат ўша замон мусулмонлари ёки умуман, мусулмон уммати учунгина эмас, балки бутун инсоният учун катта шараф ва башорат эди. Бу улкан хурсандчилик хабари инсониятнинг узоқ тарихи давомида саодат излаб қилган ҳаракат ва уринишларига тож кийдириб, гўзал натижалар берган эди.

Инсонларни яратган холиқи Аллоҳ таоло уни аста-секин тарбия ҳам қилиб борди. Барча авлодларга Исломни дин қилиб берган бўлса ҳам, ҳар замон ва маконга ўзига хос шариат берди. Илк пайғамбар Одам Атога берилган шариат ўша даврдаги содда ҳаётга мос ва ўша замон воқеълигини ҳисобга олган содда шариат эди. Кейинги даврларда ҳам Аллоҳ таоло худди шу қоида асосида ҳар замоннинг, маконнинг ва жамиятнинг ўзига хос ҳолатларини эътиборга олган ҳолда шариатлар юбориб турди. Табиийки, кейин келган шариат олдингисидан мукаммалроқ бўлар эди. Аввалги пайғамбарлар ўз қавмларигагина юбориларди. Уларнинг пайғамбарликлари, шариатлари маълум муддатга, маълум маконга ва маълум жамият ёки қавмга хос эди. Шу тариқа кўплаб пайғамбарлар, шариатлар юборилди. Ниҳоят, инсоният айни камолга етган пайтида Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг охиргиси Муҳаммад алайҳиссаломга самовий китобларининг сўнггиси Қуръони каримни нозил қилди ва у орқали жамики инсоният учун ҳар замон ва ҳар маконга салоҳиятли Ислом шариатини жорий этди. Бу эса инсоният учун улуғ шараф эди.

Ана шу охирги шариатнинг мукаммал таълими ва татбиқи йигирма уч йил давом этди. Маккаи мукаррама яқинидаги Ҳиро ғорида бошланган бу оламшумул таълим Мадинаи мунаввара ва унинг атрофларида давом этди, видолашув ҳажи чоғида – ушбу биз ўрганаётган оятнинг нозил қилиниши билан мукаммал бўлди. Ва ниҳоят, оламларнинг Робби Ўзининг мўмин-мусулмон бандаларига «Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим», деб хитоб қилди. Ушбу хитоб Ислом дини инсон ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олувчи шомил низом эканини кўрсатади. Дин эътиқод масалаларини ҳам, шу билан бирга, одоб-ахлоқ, муомала, маънавиятлар, таълим-тарбия, ижтимоий масалалар, ибодатлар, ҳалол-ҳаром ва бошқа муаммоларни ҳам ўз ичига олади.

Мазкур ишларда шариат ҳукмига амал қилганлар Аллоҳнинг амрига итоат этган бўлишади. Ким Ислом шариатини ўз ҳаётига дастур қилиб олса, илоҳий дастурни, баркамол дастурни қўллаётган бўлади. Унинг ақийдаси комил, маънавий ҳаёти баркамол бўлади. Таълим-тарбияси, одоб-ахлоқи, ижтимоий ҳаёти, турли алоқалари камолига етган бўлади. Икки дунёдаги бахт-саодати тўкис бўлади.

Борлиқни яратган Қодиру Зулжалол шу борлиқнинг халифаси этиб инсонни ҳам яратган. У Ўзи яратган борлиқда Ўзи яратган одам қандай дастурга амал қилиб яшаса, икки дунё саодатига эришишини ҳам Ўзи яхши билади. Азалий ва чегарасиз илми ила бандалари учун риоя қилиниши лозим бўлган одобларни ҳам жорий қилган. Биз ушбу китобимизда мазкур одобларнинг бир йўналиши бўлмиш ижтимоий одоблар ҳақида сўз юритмоқчимиз.

Мундарижа

Сўзбоши
Одобнинг таърифи
Одобнинг аҳамияти
Одобнинг манбаи
Одобнинг ғояси
Исломий одобларнинг хусусиятлари
Одобнинг ватанимиздаги ҳолати
Ижтимоий одоблар шиори
Калом одоби
Каломга оид одоблар
Саломлашиш одоблари
Маскан одоблари
Масканда мўътадил бўлиш ва шароитни яхшилаш
Маскандаги моддий одоблар
Маскандаги маънавий одоблар
Маскан эгаларининг ўзаро одоблари
Овқатланиш одоблари
Таомланиш ҳақидаги ҳукмлар
Таом ейиш одоблари
Ичимлик ичишнинг ҳукмлари
Ичимлик ичиш одоблари
Меҳмондорчилик одоблари
Тўй ва маросим одоблари
Йиғин ва мажлислар одоби
Байрамлар ва турли тантаналар одоби
Диний байрамларни нишонлаш суннатлари
Рўза байрамига хос ишлар.
Қурбон байрамига хос ишлар.
Иккала байрамда ҳам баравар қилинадиган ишлар
Жумани ҳафталик байрам сифатида нишонлаш
Мажозий байрамларни нишонлаш ҳақида
Дам олиш жойлари ва сайргоҳлар одоби
Ёшлар одоби
Бошқа диндагилар билан муомала одоби
Кийиниш одоблари
Кийим ҳақида шаръий ҳукмлар
Либосга оид умумий ҳукмлар
Кийинишнинг умумий одоблари
Эркакларга хос кийиниш одоблари
Аёлларнинг кийиниш одоблари
Шахсий озодалик одоблари
Бадан поклиги одоблари
Хало одоблари
Истинжо одоблари
Таҳорат қилиш одоблари
Ғусл қилиш одоблари
Фитрат (соф табиат) суннатлари
Атроф муҳит поклиги
Йўл одоблари
Нақлиёт воситалари одоблари
Йўловчининг одоблари
Уяли телефон одоблари
Уяли алоқа воситасига оид одоблар
Жамоатчиликка нисбатан одоблар
Суҳбатдошга нисбатан одоблар
Интернет одоблари
Интернетдан фойдаланиш одоблари
Интернетдаги алоқа одоблари
Электрон почта одоблари
Сафар одоблари
Матбуот ва ахборот воситалари одоблари
Мол-дунё ва бойлик одоблари
Тижорат одоблари
Масжид одоблари
Масжид қуриш ва уни обод қилиш
Масжиддаги одоблар
Масжидда жамоат намози ўқишнинг аҳамияти
Жамоат намози одоблари
Жума одоблари
Қўшничилик одоблари
Илм одоблари
Илм талаб қилиш фарздир
Илм талаб қилиш одоблари
Таълим бериш ва муаллим одоблари
Суҳбат одоблари
Касб ва иш бажарувчининг одоблари
Касб одоблари
Беморлик ва беморни зиёрат қилиш одоблари
Беморнинг одоблари
Табибнинг одоблари
Беморни зиёрат қилиш одоблари
Ўлим, жаноза, таъзия одоблари
Муҳтазарга нисбатан қилинадиган ишлар
Жон узилганидан кейин қилинадиган ишлар
Жаноза одоблари
Фойдаланилган адабиётлар

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Зикр аҳлидан сўранг 106сони.Зикр аҳлидан сўранг, ойномасининг навбатдаги 106сони босмадан чиқди. Одатдагидек, ушбу китобчада Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

3647 05:00 / 02.02.2015
.Олтин силсила, 1жузАввал хабар қилганимиздек, бутун Ислом оламида энг саҳиҳ ҳадис тўпламлари деб эътироф қилинган тўққиз мўътабар китобдан иборат .Олтин давоми...

3068 14:49 / 11.04.2019
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг икки жилдлик .Яхшилик ва силаи раҳм, деб номланган китоблари.Мазкур асар буюк ватандошимиз, Мовароуннаҳр давоми...

1786 10:40 / 25.01.2020
quotҲадис ва Ҳаётquot силсиласининг 35жузиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Зикр, дуолар, истиғфор ва давоми...

2901 05:00 / 02.02.2015