1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Аллоҳ розилигини истаб

09:03 / 13.07.2021 3553 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Илм Аллоҳ розилиги учун ўрганилади, олим дейилиш учун эмас!

Қуръон Аллоҳ розилиги учун ёдланади, қори дейилиш учун эмас!

Намоз Аллоҳ розилиги учун ўқилади, намозхон дейилиш, одамларнинг ишончига кириш учун эмас!

Рўза Аллоҳ розилиги учун тутилади, рўзадор дейишлари учун эмас!

Закот Аллоҳ розилиги учун берилади, бой, пулдор деб аталиш учун эмас!

Ҳаж Аллоҳ розилиги учун қилинади, ҳожи ака деб чақиришлари учун эмас!

Эҳсон, садақа Аллоҳ розилиги учун берилади, сахий, қўли очиқ дейишлари учун эмас!

Машина Аллоҳ розилигини топишга сабаб бўладиган ишларга миниш учун олинади, одамларга мақтаниш, кўз-кўз қилиш учун эмас!

Янги либос Аллоҳ танани беркитишга буюргани учун олиб кийилади, мода ёки фалон бренддан кийинар экан дейишлари учун эмас!

Ота-онага Аллоҳ розилиги учун, Унинг амрига итоат қилиб яхшилик қилинади, ҳовли-жой, машина ва бошқа матоҳларни ҳадя қилишлари учун эмас!

Тўй икки ёшнинг иффатини сақлаш, суннатга амал қилиш ва умматнинг сонини кўпайтириш учун қилинади, ноёб таомлар қўйиб одамларга мақтаниш, исроф, дабдаба учун эмас!

Сўзимизни ушбу оятлар билан якунлаймиз:

قُلْ إِنَّ صَلاَتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ لاَ شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَاْ أَوَّلُ الْمُسْلِمِينَ

“Сен: “Албатта, менинг намозим, ибодатларим, ҳаёт ва мамотим оламларнинг Робби Аллоҳ учундир. Унинг шериги йўқ. Ана шунга буюрилганман. Ва мен энг аввалги мусулмонман, деб айт” (Бу оят мусулмон одам бутунлай Аллоҳга ажралиб чиқиши лозимлигини кўрсатади. У намозни фақат Аллоҳ учун ўқийди. Бошқа зот учун ёки бадантарбия, ахлоқий машқ, ота-онасини хурсанд қилиш учун эмас. У ибодатларини фақат Аллоҳ учун адо этади. Ҳаж қилса, рўза тутса, закот берса, Аллоҳ учун қилади. Бировнинг гапи, мақтови ёки эҳтироми учун қилмайди.) (Анъом сураси, 162, 163-оят).

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.У Зотни далил қилган билан У Зотга далил қилганнинг орасида фарқ қанчалар катта У Зотни далил қилувчи ҳақни унинг аҳлидан танигандир ва ишнинг асли мавжудлигини давоми...

1515 16:03 / 23.05.2025
Суратдаги мисрлик болакайнинг исми Зиёд Муҳаммад. У ҳозирда ўн уч ёшда. Зиёд қўлсиз ва оёқсиз ҳолда туғилган. Чақалоқлигида отаонаси унинг аъзолари кейинчалик давоми...

3750 12:17 / 19.12.2022
Донишманд тикувчининг олдига бир йигит шим тиктириш учун келди. Тикувчи келган йигитнинг юзига қаради, юзида маъюслик, ғазаб асари бор эди. Тикувчи унга .Сенга шим давоми...

2439 14:00 / 30.01.2023
Қуръони Карим қироатининг ўзига яраша одоблари бор. Улардан баъзиларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан билиб оламиз. . ,. . давоми...

5005 14:00 / 03.05.2023