1447 йил 3 Рамазон | 2026 йил 21 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мавъизалар халқимизга манзур бўляпти

19:13 / 06.07.2021 2372 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар берганимиздек, юртимиз уламолари Тошкент вилоятидаги масжидларга ташриф буюришди. Бугунги ташрифлар асносида Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов ҳамда «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Юсуф Бўка туманидаги «Сайдали эшон» жоме масжидига ташриф буюриб, пешин намозидан сўнг мўмин-мусулмонлар билан дилдан суҳбатлашдилар, уларга чиройли маърузалар қилиб бердилар.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Пискент туманидаги «Пискент» жоме масжидида, Муҳаммадайюбхон домла Ҳомидов эса «Келовчи» масжидида пешин намозини ўқиб, сўнгра намозхонларга мавъизалар қилиб беришди.


Шунингдек, Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги «Ракат» жоме масжиди имом-хатиби Раббимқул Муҳаммадиев тумандаги «Равот» жоме масжидида жамоатга мавъиза қилиб берди.


Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази масъул ходими Аброр Мухтор Али Бўка туманидаги «Полвон тўра» жоме масжидида пешин намозидан сўнг илмий суҳбат қилиб, саволларга жавоб беришди.



Янгийўл шаҳар бош имом-хатиби Ҳумоюддин домла Тошболтаев эса «Эштой Бобо» жоме масжидида пешин намозидан сўнг илмий суҳбат қилиб берди.

Суҳбатлар, маърузалар савол-жавобларга уланиб кетди. Уламоларнинг намозхонлар билан учрашуви, маънавий-маърифий тадбирлар аҳолига манзур бўлмоқда.

Уларнинг билим савиясини оширишга хизмат қиляпти, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардор қилмоқда. Мавъизалар намозхонларга манзур бўляпти.


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Германия Бундеслигаси 29тури доирасидаги .Лейпциг, ndash .Ҳоффенҳайм, ўйинида қизиқ ҳолат юз берди.Учрашув давом этаётган бир паллада ифторлик вақти киргани учун бош давоми...

2679 11:10 / 12.04.2022
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 20252026 ўқув йилида ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентларнинг давоми...

1657 13:44 / 03.10.2024
Президент Шавкат Мирзиёев 20 октябрь куни Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, бу ердаги экспозициялар орқали халқимизнинг бой тарихий ва маънавий давоми...

1177 18:39 / 20.10.2025
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Қуръон залини экспонатлар билан бойитиш, экспозицияни ташкил этиш ҳамда режалаштирилган лойиҳалар юзасидан якуний давоми...

954 14:04 / 28.04.2025