1447 йил 19 шаъбон | 2026 йил 07 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қоҳира китоб кўргазмасига ташриф буюрувчиларга Қуръон совға қилинди

08:58 / 06.07.2021 1821 pdf Ўқиш режими + -

Ал-Азҳар университети делегацияси «52 Қоҳира халқаро китоб кўргазмаси»га ташриф буюрган меҳмонларга Қуръони Карим тақдим этди.

Ал-Азҳар ректори Муҳаммад ал-Муҳарсави университет таълим бўлими раҳбарлиги остида кўргазмага ташриф буюрди.

Ташриф давомида Ал-Азҳар университети ректори меҳмонларга ва Миср фуқароларига Ал-Азҳар университети атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан тайёрланган Қуръони Карим нусхаларини ва дезинфекцияловчи буюм ҳамда ниқобларни совға қилди.

Ал-Азҳар университети Қоҳира халқаро китоб кўргазмасига кетма-кет бешинчи маротаба ташриф буюрмоқда ва марказнинг 1000 метрлик стендида вебинар хонаси, фатволар бўлими, араб хаттотлиги бўлими, болалар бўлими ва қўлёзмалар бўлими мавжуд.

Қоҳира халқаро китоб кўргазмаси 30 июн куни Миср Халқаро кўргазма ва анжуманлар марказида бошланган. Ушбу 2021 йил 15 июлгача давом этади.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ташаббуси билан Рaмaзoн ойидаги хатми Қуръон тадбирларида иштирок этадиган қориларни давоми...

2827 10:14 / 17.03.2023
МТРК архив фондида диний илмий экспертизадан ўтган, турли талқинга ўрин бермайдиган даражада ишончли маълумотларга асосланган динийтасаввуфий, илмиймаърифий, давоми...

2104 19:32 / 07.07.2021
Бугун 17 августь куни Hilolnashrrdquo нашриётматбааси томонидан Қуръони каримнинг навбатдаги 10 000 нусхаси сотувга чиқарилди. Эслатиб ўтамиз, Қуръони каримни чоп этиш давоми...

3120 09:00 / 17.08.2019
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан Мовароуннаҳр ҳадис мактаби тарихи ҳақида маълумот берувчи лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Ушбу давоми...

1115 14:30 / 06.05.2025