1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Машҳур футболчи Садио Мане 693 минг долларга касалхона қурмоқчи

13:20 / 01.07.2021 2133 pdf Ўқиш режими + -

«Ливерпул» клуби жамоаси ҳужумчиси Садио Мане ўзининг туғилган шаҳри Бамбалида (Сенегал) касалхона қуриш учун 693 минг доллар (500000 фунт) миқдорида хайрия қилди.

Дакара пойтахтидан тахминан 400 километр узоқликда жойлашган қишлоқда илгари касалхона мавжуд бўлмаган.

Шу ойнинг бошида Мане Сенегал президенти Маки Салл билан учрашиб, оналикни ҳимоя қилиш маркази, стоматология ва маслаҳат хоналарини ўз ичига оладиган касалхона барпо этишни режалаштирган.

«Ливерпул» ҳужумчиси давлат раҳбарига Бамбалида шифохона қуриш бўйича улкан режани тақдим этди ва тиббиёт ходимларининг давлат томонидан қўллаб-қувватланишига умид қилмоқда», деб ёзган президентнинг расмий аккаунти.

Садио Мане ҳеч қачон, айниқса майдон ташқарисида, ўзига бўлган диққат эътиборни қидирадиган одам бўлмаган. Бироқ, у ўзининг ватани Сенегалнинг энг ёрқин юлдузларидан бири бўлиб, у майдонда ўйнаши ва ташқарида қилган хайрияси билан ҳам муҳаббатга сазовор бўлган.

2020 йилда жаҳон миқёсидаги футболчи Сенегалдаги коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун 30 миллион франк (41 минг фунт) миқдорида хайрия ёрдами кўрсатган.

Мунира Баҳодиржон қизи таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини муносиб кутиб олиш, Ислом дини тартибқоидалари асосида ҳилолни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ фаолият давоми...

2406 17:50 / 18.04.2023
Халқаро Нақшбанд туризм фестивалиrdquo доирасида ўтказилаётган тадбирлар бугун Тошкент шаҳрида давом этди. Эрталаб фестиваль иштирокчилари Ҳазрати Имом давоми...

3252 16:01 / 13.11.2018
Ҳурматли мўмин мусулмонлар, masjid.uz саҳифасининг yaqinmasjidbot боти янги имкониятлар қўшилган ҳолда ишга туширилди.Мазкур бот юртимиздаги масжидлар манзилини кўрсатиб давоми...

1620 17:32 / 25.12.2020
Туркияда...Туркиянинг йирик шаҳарларидан бири Истанбул масжидларида якшанба оқшоми куни мавлид маросимлари кенг миқёсда ўтказилди. Ушбу маросимларда Қуръон давоми...

2231 14:33 / 19.10.2021