1447 йил 3 шаъбон | 2026 йил 22 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Кўз зиноси

15:00 / 25.06.2021 4006 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло: «Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар...», деди (Нур сураси, 30- оят).

1. Кўзни ҳаромдан сақлаш қалбни гуноҳкорлик алами ва азобидан сақлайди.

2. Кўзни ҳаромдан сақлаш қалбда тақвони кўпайтиради.

3. Кўзни ҳаромдан сақлаш кўзларни ва юзни мунаввар қилади.

4. Кўзни ҳаромдан сақлаш илм йўлларини осонлаштиради, қалбдаги нур воситасида ҳақдан ботилни ажрата олади.

5. Кўзларни ҳаромдан сақлаш қалбга қувват, собитлик ва шижоат беради. Қўрқишга лойиқ бўлган зот фақат Аллоҳ эканлиги ҳиссини кучайтиради.

6. Ҳаромга қарамаслик шаҳватга асир бўлишдан асрайди ва қалбга ёруғлик, сурур бағишлайди.

7. Кўзларни ҳаромдан сақлаш жаҳаннам эшикларидан бирини ёпади ва банданинг Аллоҳга дўст бўлиш даражасини кўтаради.

8. Ҳаромга қарамаслик ақлни қувватлантиради. Амалларнинг оқибатини ўйламаслик эса ақлнинг заифлашишига олиб келади.

9. Кўзни ҳаромдан сақлаш қалбни ғафлат ботқоғидан сақлайди. Ҳаромга қараш банда билан жаннат ўртасида парда ҳосил қилади.

10. Кўзни ҳаромдан Аллоҳнинг амрига итоат қилиш нияти билан сақласа, банда бу дунёда ҳам, охиратда ҳам улуғ саодатга эришади.

11. Ҳаромдан кўзни сақлаш заҳарли ўқнинг қалбга қадалишига ва шайтоннинг қалбга киришига тўсқинлик қилади.

12. Кўзни ҳаромдан сақлаш қалбга жаннатга олиб борувчи амаллар билан машғул бўлиш истагини беради...

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

Муаллиф
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зинокор ҳайдовчиКасбим сабабли турли ҳил инсонлар билан мулоқотда бўламан. Баъзида машинамга ўтирган аёллар менга кўз сузишади. Лекин мен уларни айтган давоми...

4960 15:00 / 07.12.2020
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Мусулмонни сўкиш фосиқлик, ўлдириш эса куфрдир, Муттафақун алайҳ.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар давоми...

5987 18:10 / 01.04.2019
Бир киши Ҳасан Басрий қуддиса сирруҳу ҳазратларининг олдиларига келиб .Фалончи сенинг ҳақингда фалондай, пистондай номаъқул гапларни гапирди,, дебди. ndash давоми...

1973 15:30 / 08.08.2024
Имоми Раббоний раҳматуллоҳи алайҳ мактубларидан бирида шундай деганларАллоҳу таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади.Эй иймон келтирганлар Аллоҳга холис давоми...

2497 16:00 / 06.04.2023