1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Аллоҳ Абул Ҳайсамни афв этсин!

04:00 / 23.06.2021 2948 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аббосий халифалардан Маъмуннинг даврида мўътазилийлар ҳокимият тепасига келиб, Қуръони Каримни махлуқ дейиш фитнаси авж олди.

Халифанинг ёнидаги баъзилар «Аҳмад ибн Ҳанбални ҳамма яхши кўради ва унга эргашади. Шунинг учун «Қуръон махлуқ» деган гапни аввал унга айттириш керак», дея маслаҳат беришди. Халифа бу маслаҳатга амал қилиб, буюк олимни саройига олиб келтирди ва мазкур гапни айттиришга уринди. Улуғ имом бу гапни айтмадилар. Ғазаб отига минган халифа буюк олимни зиндонга ташлади ва дарра уришга амр қилди.

Қамоқда ётган Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳнинг ҳаётларида бир воқеа юз бердики, имом уни кейин ҳам унутмадилар. Воқеани имомнинг ўғиллари Абдуллоҳ ибн Аҳмад ҳикоя қилиб берган:

«Отамдан мана бу гапни кўп эшитардим. «Аллоҳ Абул Ҳайсамни раҳматига олсин! Аллоҳ Абул Ҳайсамни афв этсин! Мени дарра уришга олиб чиқиб кетилаётган куни жаллодларга қўлимни узатганимда ортимдан бир киши кийимимдан тортди ва мендан: «Мени танийсизми?» деб сўради.

«Йўқ» дедим.

У: «Мен Абул Ҳайсам Айёрман, киссовур ўғриман, мўминлар амирининг девонида менинг алоҳида ўн саккиз минг марта дарра урилганлигим ҳақида қайднома ёзиб қўйилган. Мен ўша даррага шайтоннинг йўлида, дунёга эришиш илинжида сабр қилдим. Сиз Раҳмоннинг йўлида, диннинг ҳимояси учун сабр қилинг» деди.

Шундан сўнг менга ўн саккиз минг марта уриш ўрнига ўн саккиз марта дарра урилди. Ходим чиқиб: «Мўминлар амири сизни афв этди», деди».

«Маноқибу Имом Аҳмад» китоби асосида

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зиёратгоҳни қайта тиклаш лозимШўро даврида бошқа диний қадриятлар қатори Умарали Эшон масжиди ва зиёратгоҳи ҳам қаровсиз ҳолга айланиб қолди. Одамлар масжид ва давоми...

1893 04:19 / 23.10.2021
Муҳаддис, садуқ Абу Имрон Исо ибн Умар ибн Аббос ибн Ҳамза ибн Амр ибн Аъян Самарқандий. Абу Муҳаммад Доримийнинг шогирдлари. Доримийдан .Муснадrdquoларини ривоят давоми...

2093 13:00 / 11.04.2021
Мулла Иброҳим махдум 1898 йили Наманганнинг сўлим гўшаларидан бири Шўркент қишлоғида дунёга келдилар. Падари бузрукворлари мулла Муҳаммад Солиҳ охунд афанди, яъни давоми...

2718 12:00 / 15.08.2022
Назир Муҳаммад Айёд 1972 йили Қоҳира шаҳрида туғилган. 1995 йил .Усул аддин, бўйича .Ақида ва фалсафа, йўналишида бакалавр даражасини олган. 2000 йилда .Усул аддин, давоми...

1096 11:15 / 11.10.2024