1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Замонавий хирургиянинг отаси

12:20 / 22.06.2021 2357 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абулқосим Заҳровий дорини беморнинг қонига аралаштириб (томирдан) юборилса, унинг таъсири тез бўлишини тажрибалар орқали кашф қилди. Шунинг учун у киши ҳозирги кунимизгача ишлатиб келинаётган тиббий шприц- уколнинг ихтирочиси саналади.

Бу зот ўша даврда Андалусияда энг буюк жарроҳ дея танилган. Шу сабабдан уни «замонавий хирургиянинг отаси» деб ҳам сифатлашади. Унинг қаламига мансуб улкан қомусий қўлланма «ат-Тасриф лиман ъажаза ъанит таълиф» китоби бўлиб, ўттиз жилддан иборатдир.

Изоҳ: Мусулмон тиббиёт олими Абулқосим Заҳровий тарихдаги  биринчи стоматолог — тиш жарроҳи ҳам эканини биласизми?

Ушбу олим тиш жароҳати учун махсус ускуналарни ихтиро қилган. Ундан ташқари тишни текисловчи ускунани ҳам ясаган. У тиш текислашда тилла ва кумуш иплардан фойдаланган. Ўзи таълиф этган китобида тишни суғуриш, милк остидаги синган илдизни суғуриш ҳақида тўхталган. У оғиз, милк ва тишга етадиган касалликлар муолажаси ҳақида ҳам бир фасл ёзган.

Ундан ташқари, Абулқосим Заҳровий тарихда биринчи бўлиб, кўкрак бези саратонини жарроҳлик йўли билан даволаган. У 200 дан ортиқ жарроҳлик асбобларни ихтиро қилган олим ҳисобланади. У саратонни бошланғич даврида тўлиғича олиб ташлаш имкони бўлса, даволаш мумкин дейди. Олим Испаниянинг Мадинатуз Заҳро шаҳрида 936-мелодий сана туғилиб, 1013-мелодий санада Қуртуба шаҳрида вафот топган.

X – XI асрларда яшаб ижод қилган. Европада уни «Абулькасис» деб номлашган.

Манба: arabic.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Улуғ султон, Абул Фатҳ Маликшоҳ ибн султон Алп Арслон Муҳаммад ибн Чағирбек Салжуқий Туркий.Оталаридан кейин ҳукмронлик қилганлар. Алп Арслоннинг кўрсатмаларига давоми...

2552 11:00 / 30.08.2021
Ислом оламидаги буюк шахсиятлардан бири, Усмонийларнинг энг сўнги муфтийси, илм борасида, таҳқиқ майдонида замонасининг етук имоми бўлган Муҳаммад Зоҳид давоми...

2482 11:00 / 09.09.2022
Андижондлик Қуръон устозларидан бири Неъматуллоҳ қори Абдулбоқий қори ўғли 1959 йил Хитой Республикасининг Ғулжа шаҳрида Қуръон хонадонида туғилган, У кишининг давоми...

1661 22:02 / 25.12.2025
Буюк вазир, салтанат устуни Абу Наср Муҳаммад ибн Мансур ибн Муҳаммад Кундурий. Султон Туғрулбекнинг вазири.Улуғлик, саховатпешалик, паҳлавонлик, китобатда давоми...

2301 18:00 / 25.07.2021