1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳаж зиёратига аёллар бориши мумкин

10:30 / 19.06.2021 2238 pdf Ўқиш режими + -

Бу йил қироллик маъмурлари фақат 60 мингга яқин зиёратчиларни Маккага қабул қиладилар. Бу сафар Ҳаж ибодатини адо этмаганларга имтиёз берилади, дея хабар беради SputnikNews.

Саудия Aрабистони бу йил зиёратчи аёлларга ўзлари, ҳамроҳларсиз, Ҳаж зиёратига боришга рухсат берди ва жами 60 минг зиёратчи бўлиши режалаштирилган.

Мамлакат расмийлари аёлларга маҳрамларисиз Ҳаж зиёратига имкон берадиган қоидаларни янгилаган. Шунингдек, Саудия Aрабистони вазирлиги бу йил зиёратга боришни истаганларни рўйхатдан ўтиш саналарини эълон қилган. Рўйхатдан ўтиш икки босқичда амалга оширилади: 13 дан 23 июнгача ва 25 июндан.

Aриза берувчиларга рухсат олиш учун қўйиладиган талаблар орасида сўнгги беш йил ичида Макка зиёратига бормаганликлари кўрсатилган бўлиши керак. Чунки Ҳаж зиёратига бормаганлар учун имтиёз берилиши кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мамлакат расмийлари бу йил пандемия ҳолати туфайли мамлакатнинг атиги 60 минг фуқароси Ҳаж зиёратини адо эта олишини айтган эди.

Мунира Баҳодиржон қизи таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 5 июль куни президент Шавкат Мирзиёев .Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида,ги қонунни имзолади. Бу ҳақда .Халқ сўзи, нашри хабар давоми...

3211 11:00 / 06.07.2021
Нима учун Англия қироли Расуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан юз йил ўтмай калимаи шаҳодат ..Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна давоми...

4290 11:20 / 25.10.2018
Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн, АҚШ президенти Доналд Трампнинг twittеr орқали қилган ирқчилик ва исломофобик баёнотларини шарҳлади. АҚШ Президенти twittеrда давоми...

2324 12:50 / 17.07.2019
Туризм Федерал агентлиги Ростуризм Россияда мусулмонлар учун маданият мерос объектлари бўйлаб саёҳатларни оммалаштиришни режалаштирмоқа, ndash деб хабар қилмоқда давоми...

2621 11:14 / 08.10.2018