1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Фикр дурдоналари (10-қисм)

05:00 / 07.03.2017 4940 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

51. Умар Абдул Кофий дедилар: “Бирор банда диндош биродарини бир гуноҳ билан айбласа, ўша гуноҳга ўзи мубтало бўлади. Агар сизга фалончи ҳақида ёмонлик, масалан, намоз ўқимайди, Рамазонда рўза тутмайди каби хабар келса, ичингизда: "Аллоҳ бизни ҳам, уни ҳам мағфират этсин!" деб айтинг!

52. Ота-онага яхшилик қилиш ака-укалар ўртасида "Бугун уларга мен қарайман, эртага сиз қарайсиз" деб навбат тузиб олиш эмас, балки, жаннат эшиги олдидаги тиқилинчда "Мен аввал кираман, мен аввал кираман" деб шошилишдир.

53. Агар инсонлар бир-бирлари ҳақида гапиришнинг ўрнига бир-бирлари билан гаплашишни кўпроқ ўрганганларида эди кўплаб муаммолар бартараф бўларди.

54. Қалб ўлса, раҳмат кетади. Ақл ўлса, ҳикмат кетади. Виждон ўлса, ҳамма нарса кетади.

55. Ўтган солиҳларнинг бирларидан: “Сиз бировга яхшилик қилсангиз, ўша киши сизнинг унга қилган яхшилигингизни билмасликка олса, юрагингиз сиқилмайдими?” деб сўралди. Шунда у киши: “Мен у кишининг мени хафа қилишини кутиб ўтирмайман. Менга “Албатта, Аллоҳ эзгулик қилувчиларни севади” ояти кифоя қилади” деб жавоб бердилар. 

 

Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Замоннинг икки куни бордир. Бири фойдангга, бири эса зараринггадир.Фойдангга бўлса, манманлик қилмаЗарарингга бўлса, сабр қил

3834 06:00 / 14.09.2018
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Барака овқатнинг ўртасига тушади. Демак, унинг атрофидан енглар, ўртасидан еманглар,, деб айтдилар.Имом Термизий ривоят қилган.

2455 08:49 / 03.01.2019
Капалак ҳар қанча гўзал бўлмасин, барибир у ҳашоратдир.Кактус дағал бўлсада, барибир у гулдир.Одамларнинг исми ёки ташқи кўринишига қараб эмас, балки қалбига қараб ҳукм чиқар.

4261 17:40 / 02.05.2017
Бир одам бир куни кечаси Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига келиб Эй имом, узоқ вақтдан бери бойлигимни бир жойга кўмиб, яшириб келардим. Энди ўша давоми...

4091 05:00 / 11.03.2017