1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қирғизистонда жума намозини ўқишга рухсат берилди

12:20 / 15.06.2021 1391 pdf Ўқиш режими + -

11 июндан бошлаб Бишкекдаги коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашгани сабабли ёпилган масжидларда жума намози қайта тикланди. Бу ҳақда mynamaz.ru манбаси хабар беради. Ушбу қарор Қирғизистон мусулмонлари диний идораси томонидан қабул қилинди.

Республика муфтийси матбуот хизматида таъкидланганидек, намоз санитария-эпидемиология талабларига риоя қилинган ҳолда ўқилиши керак. Хусусан, ниқоб тақиш, зиёратчиларни ҳароратини ўлчаш, ижтимоий масофани сақлаш ва қўл беришни тақиқлаш.

Болалар ва касалларга масжидларга боришдан сақланиш тавсия этилади. Шунингдек ташриф буюрувчиларнинг давомийлиги 20 дақиқа билан чекланган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қирғизистонда 108 714 коронавирус инфекцияси аниқланган, 1859 киши вафот этган. Мамлакат ҳали ҳам фавқулодда вазият ҳолатида.

Мунира Баҳодиржон қизи таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири Музаффар домла Камоловнинг бувилари вафоти муносабати билан уларнинг барча оила аъзоларига, давоми...

1719 11:28 / 31.01.2025
Бугун Халқаро Ислом академиясида диний маърифий соҳада хизмат қилган 270 чоғли аҳли илмларимиз ва юртдошларимиз Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги байрами давоми...

2744 20:07 / 28.08.2021
Якшанба куни Массачусетс штатининг Аттелборо шаҳрида Ясин масжиди очилган. Бу ҳақда Thesunchronicle газетасига таяниб, iqna сайти хабар беради.Аввал масжид ўрнида дўкон давоми...

2302 13:05 / 29.10.2019
Анъанага мувофиқ, Мисрда Астрономик тадқиқотлар институти томонидан рабиул аввал ойи кириб келгани расман эълон қилинди. Бу ҳақда almasryalyoum.com нашри хабар берди. давоми...

1869 14:40 / 18.09.2023