1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

«Ифрийт» – ўтакетган ўзбошимча, ашаддий жин

16:00 / 13.06.2021 3525 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ عِفْرِيتًا مِنَ الْجِنِّ تَفَلَّتَ الْبَارِحَةَ - أَوْ كَلِمَةً نَحْوَهَا - لِيَقْطَعَ عَلَيَّ الصَّلَاةَ، فَأَمْكَنَنِي اللهُ مِنْهُ وَأَرَدْتُ أَنْ أَرْبُطَهُ عَلَى سَارِيَةٍ مِنْ سَوَارِي الْمَسْجِدِ حَتَّى تُصْبِحُوا وَتَنْظُرُوا إِلَيْهِ كُلُّكُمْ، فَذَكَرْتُ قَوْلَ أَخِي سُلَيْمَانَ: - رَبِّ هَبْ لِي مُلْكًا لَا يَنْبَغِي لِأَحَدٍ مِنْ بَعْدِي - فَرَدَدْتُهُ خَاسِئًا. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кеча жинлардан бири Ифрийт менга намозимни бузиш учун бирдан йўлиқиб қолди. (Ёки шунга ўхшаш сўз айтдилар). Бас, Аллоҳ унга нисбатан менга имкон берди. Ҳаммангиз эрталаб туриб, унга назар солишингиз учун уни масжиднинг устунларидан бирига боғлаб қўймоқчи бўлдим. Шунда биродарим Сулаймоннинг «Эй Роббим, менга мендан кейин ҳеч кимга берилмайдиган мулкни бергин» деган гапини эслаб, уни ноумид қилиб, қайтариб юбордим», дедилар».

Икки Шайх ривоят қилганлар.

Шарҳ: «Ифрийт» – ўтакетган ўзбошимча, ашаддий жин.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам намозларини бузиш учун жин йўлиқиши.

2. Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга жинларни тутиб олиш, уларни хорлаш имконини берганлиги.

3. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ифрийт жинни масжиднинг устунларидан бирига боғлаб қўйиш имконига эга бўлганликлари.

4. Одамлар жинни кўриши мумкинлиги.

5. Пайғамбар алайҳиссаломлар бир-бирларини ҳурмат қилишлари. Сулаймон алайҳиссаломнинг Аллоҳ таолога қилган дуолари ҳурматидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари қодир бўлган ишни қилмаганликлари бунинг ёрқин мисолидир.

6. Жинларнинг масжидга кириши эҳтимоли борлиги.

 

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Истихора, сўзи луғатда .хайрни талаб қилиш, деган маънони англатади. Мусулмон киши икки ишдан қайси бирини қилишини билмай қолганида, хайрлисини танлаш учун давоми...

4095 11:19 / 25.01.2024
. .Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида масжид хом ғиштдан бино давоми...

2894 20:00 / 25.07.2021
. .Усайд ибн Зуҳайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қубо масжидидаги намоз худди умра кабидир,, дедилар,.Термизий давоми...

3085 14:45 / 18.04.2021
. ,. . ,. . . Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Биз мўъжизаларни барака деб ҳисоблар эдик. Сизлар уларни қўрқитиш давоми...

2519 14:00 / 30.11.2023